14.06.2017 12:36 Бишкек 2899

Элвира Сурабалдиеванинг маълумотларига кўра, маҳаллий кенгашларда аёллар сони кескин озайган

Жогорку Кенаш депутати Элвира Сурабалдиева ЕХҲТ раҳнамолиги остида ўтган Қирғизистонда аёллар ролига бағишланган конференцияда қатнашган



 Унинг сўзлари бўйича Қирғизистонда бу борада умидлантирувчи ва шу билан бирга ташвишлантирувчи тенденциялар мавжуд: “Биз 2005 йилдаги Парламентда фақат эркаклар фаолият олиб, борган нольга тенг бўлган ваколатликни бугунги кунда 16%га кўтараолдик. Аёл депутатларимизнинг фаол позицияси туфайли уйдаги зўравонлик, гендер квоталари, балоғатга етмаганлар билан никоҳни тақиқлаш ва яқиндагина қабул қилинган парламентдан кетган аёл депутат ўрнига, фақат аёл депутат келиши борасидаги қатор қонун лойиҳаларини қабул қилдик.
Бироқ, статистика бўйича маҳаллий кенгашларга бўлган охирги сайловлардан сўнг, аёл депутатларнинг сони кескин озайгани маълум. Бу албатта ташвишли тенденция. Ахир ҳаммага маълум бўлганидек, аёллар ижтимоий масалаларга доир, масалан маориф ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги  жуда долзарб муаммоларни кўтарадилар. Яна шуни айтиб ўтишим жоиз, биз Жогорку Кенгашдаги аёл депутатлар Форуми доирасида ижтимоий долзарб масалалар юзасидан, фракцияларимиздан мустасно якдил ҳолатда овоз берамиз. Аёл депутатлар фақат шундай позицияда бирикиб туриб, оғир масала ва муаммоларни енга оладилар ”.
 
Бўлим мақолалари
05.11.2024
14.10.2024
19.08.2024
12.07.2024
22.06.2024
25.01.2024
19.01.2024
22.12.2023
15.11.2023
02.11.2023