19.06.2017 11:34 Дилноза НЕМАТОВА, Қизилқишлоқ қишлоғи Ўш вилояти 4140
Кўчаларга асфальт ётқизиш учун Қизилқишлоқ кенгаши депутатлари Дилмурод Раҳмонов ва Давронбек Нўъмонов лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашди ва маҳаллий бюджетдан 512 677 сўм ажратишга эришдилар
Қорасув тумани Қизилқишлоқ қишлоқ ҳукуматининг Қизилқишлоқ ва Андижон икки қишлоғини туташтирувчи марказий йўли -Худайбердиев кўчасини асфальтлаш учун, ушбу маҳалланинг фаоллари Маъруфжон Худайбердиев ва Нусратилло Аҳмедов ташаббус кўтардилар ва 2016 йил июл ойида Қизилқишлоқ кенгаши депутатлари Дилмурод Раҳмонов ва Давронбек Нўъмоновга мурожаат қилишди. Қизилқишлоқ кенгаши депутатлари Дилмурод Раҳмонов ва Давронбек Нўъмонов лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашди ва маҳаллий бюджетдан 512 677 сўм ажратишга эришдилар.
Тендердан “Син-Тош” корхонаси ютиб олди. Худайбердиев кўчасининг узунлиги 480 метр, эни 5 метр, майдони 2400 квадрат метр йўли асфальтланди. Йўлни асфальтлаш учун Қизилқишлоқ маҳаллий бюджетидан 512 677 сўм, Худайбердиев кўчасининг аҳолисидан 500 минг сўм пул тўпланиб сарфланди.
Латифжон Худайбердиев кўчаси йўлини давомини асфальтлаш учун Қизилқишлоқ кенгаши депутатлари Дилмурод Раҳмонов ва Жаҳонгир Азимов маҳаллий бюджетдан қўшимча 128 169 сўм ажратишга эришдилар. Ушбу қўшимча ажратилган маблағга 300 квадрат метр йўл асфальтланади. Маҳаллий аҳоли Рамазон ойида кўчани асфальтлаш учун ўз ҳиссасини қўшган фаолларга ва “Син-Тош” корхонаси бош директори Сапар ака Эшалиевга ва корхона ишчиларига дуо қилишди.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|