24.06.2017 17:16 3872
Бугун ҚР президенти Алмазбек Атамбаев Россия сафаридан қайтишдан олдин, ҳозирги Бош вазир Сооронбай Жээнбеков билан 1995 йилдан, яъни 20 йил бирга ҳамкорлик қилгани ва уни халқ президентликка сайлаб олса «мамлакат учун яхши танлов» бўлур эди, деди.
. Атамбаевнинг бу сўзларини Альянс-прессга таҳлил қилиб берган, россиялик сиёсатшунос, гуманитар-сиёсий изланишлар институтининг ҳамтаъсисчиси Александр Филиппов қуйидагиларни айтди: «Бугун аниқ-равшан айтиш мумкинки, социал-демократлардан фақат биргина номзод президентликка талабгор бўлади. У - ҳозирги амалдаги Бош вазирдир. Мен илгари ҚСДПК съезди ўз ташкилотчисининг раъйига қарши боради деган фикрда эдим. Бироқ бундай бўлмади. Партия ўзини сақлаб қолиши учун якдиллик кўрсатди. Юқоридаги сўзлардан кейин " Атамбаев Сооронбек Жээнбековга ташвиқот қилдими"- деган савол пайдо бўлади. Мен бундай фикрга бормадим. У аввалам бор, Жээнбеков шахсига ўзининг муносабатини билдирди, ҳеч кимни ташвиқот қилмади. Ҳар бир қирғизистонлик ўз ҳоҳиши билан овоз беради. Бундан ташқари Сооронбай Жээнбеков Атамбаев томондаги одам эканлигини ҳамма билади. Ахир улар 20 йил бир партия сафида бўлдилар. Шунинг учун Атамбаевнинг мамлакат аҳолиси орасида энг катта рейтингга эга сиёсатчи сифатидаги фикри, бўлажак сайловларда ҳал қилувчи бўлмасада, бироқ ўрни катталиги аниқ».
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|