15.07.2017 18:04 Бишкек 3118
Бугун Бишкекда ҚСДПнинг 16 съезди якунланди. Унда президентлик сайловларга Социал-демократлардан амалдаги Бош вазир Сооронбой Жээнбеков ягона номзод сифатида кўрсатилди.
Унинг номзоди якдиллик билан ҳеч қандай эътирозсиз ва қарши овозсиз қўлланди. Кўпчиликнинг таажубланишига сабаб бўлган ҳолда, хатто ўз номзодини президентликка қўймоқчи бўлган Чинибой Турсунбековга ҳам сўз берилди.
Турсунбеков ўз нутқида, агар номзодлар иккита бўлса, улар бир-бирларининг овозларини бўлиштирмай, қайтага «икки баробар кўп овоз йиғиши мумкин» деди. Лекин у бунақа арифметик парадоксни ҳеч кимга тушунтиришни ҳоҳламаган. Қайтага Альянс-пресснинг мухбирининг кузатувига кўра, Жээнбеков номзодига овоз берилаётган пайтда Ч.Турсунбеков залдан чиқиб турган. Шундай қилиб, ҚСДПдан ягона расмий номзод сифатида Сооронбай Жээнбеков танланди. Турсунбеков эса сайловларга ўзи ҳолича қатнашади.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|