07.08.2017 21:03 Бишкек 2859

Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон Бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

ҚР ҳукумати “Альянс-пресс” агентлигига хабар беришича, 15-17 август кунлари Иссиқкўл вилоятидаги Чолпон ота шаҳрида ҚР Бош вазири Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат бошлиқлари билан чегара масалалари бўйича музокаралар юритади



Яқин вақт ичида Жээнбеков Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали суҳбатлашди. Икки Бош вазир  ҳукуматлараро икки томонлама ҳамкорлик бўйича ва қирғиз-ўзбек давлат чегараларини делимитация ва демаркациялаш борасидаги ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик чораларини муҳокама қилдилар.
“Биз Сизни ва Ўзбекистон делегациясини Қирғизистонга ташриф ясашларингиздан ғоят ҳурсандмиз”, - деди Сооронбай Жээнбеков, ўзбек ҳамкорига мурожаат қилиб.
Мулоқот чоғида Абдулла Арипов жорий йилнинг октябр ойида Ўзбек маданияти кунларини Қирғизистонда ўтказишга Ўзбекистон тайёр эканини тасдиқлади. Шунингдек у, 2017 йилнинг 3 август куни Қирғизистон Республикасининг  Иссиқкўл вилоятида автоаварияга учраган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўз вақтида ёрдам кўрсатган қирғиз томонига ўз миннатдорчилигини билдирди.
 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024