12.08.2017 18:01 Иссиқ-Кўл вилояти 2914

Катта август педсоветида янги ўқув йилида мактаблар учун 30 миллион сомлик компьютерлар ҳарид қилиниши айтилди

12 августда Чўлпонотада катта август педсовети деб ном олган республика ўқитувчилари съезди бўлиб ўтди


“Альянс-пресс” агентлиги мухбири хабар қилишича, ҚР Маориф ва фан вазираси Гулмира Кудайбергенова съезддаги ўз нутқида қуйидагиларни эътироф этди : ”Ҳозирги вақтда 2017-2018 ўқув йиллари бошлангунга қадар республика мактабларини компьютерлар билан 74.8%, ўқувчилар мебеллари билан 92%, ўқитувчи мебеллари билан 82.8%, Китоб жавонлари билан 88.3%га таъминланди. 2017 йилнинг 25 апрелида ҚР Ҳукумати янги ўқув йилида мактаблар учун 30 миллион сомлик компьютерлар ҳарид қилиниши борасида маҳсус фармойиш қабул қилди. Мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш борасидаги янги ечимлар сирасидан, мактаб имкониятларини оширувчи омил бўлиб хизмат қиладиган Интернетнинг  кенг тармоқларидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда.  Мактабларнинг умумий сонига бўйича, 2017 йилда 55% мактаблар билим олиш жараёни замонавий ва янада қизиқарли бўлиши учун Интернетнинг барча имкониятидан баҳраманд бўладилар. Рақамли телевидениянинг имкониятларини янада кенгайтириш борасида  республиканинг барча мактаблари учун 4 минг замонавий телевизорлар сотиб олинган».
Съезднинг ишида ҚР Бош вазири Сооронбай Жээнбеков қатнашди. У ўз меҳнат фаолиятини Ўзганд туманида ўқитувчиликдан бошлаганлиги сабаб, бу шарафли касб эгаларининг муаммоларини яхши билишини айтди. Шунингдек  Хукумат бошлиғи, ўқитувчини  илгариги юксак мавқеига қайта кўтаришимиз керак деди.
 
Бўлим мақолалари
02.11.2024
25.10.2024
14.10.2024 Ҳорижий этник ўзбек-ватандошларнинг фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларига илм олишига имкон берилди
ТОШКЕНТ. 14 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Президенти фармони билан илк бор ҳориждаги ватандошлар фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларида таълим олишлари учун 30 та грант ажратди.
05.10.2024
03.09.2024 Россия ҳукумати маҳаллий депутатларнинг илтимосига биноан рус тилини ривожлантириш доирасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги мактабларига ўқув дарсликлар берди
ЎШ. 3 сентябр – Альянс-Пресс. Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатининг маслаҳатчиси Дилмурод Раҳмонов ва Ўш шаҳар Кенгаши депутати Дилафруз Раҳмоноваларнинг ташаббуси билан Ўш шаҳрининг Қизилқишлоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларга рус тилидаги ўқув дарсликларини ва услубий қўлланмаларни олиш учун Россотрудничествога талабномалар юборилди.
02.09.2024
21.08.2024
09.08.2024
07.08.2024
30.05.2024