26.08.2017 22:05 Бишкек 2832

Кўп йиллар давомида қор қоплонлари суратга олиб юрган таниқли фоторассом, интернетдаги: «Қоплонлар нара тортмайдилар» роликни кулгуга олди

Бишкекда Қирғизистон қор қоплонларига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтди


 Форумга  юзлари қоплон терисига ўхшатиб бўялган артистлар суратга тушган интернет-ролик тақдим этилди. Улар бу ноёб жониворларни сақлаб қолишга чақириб, «қоплонлардай» нара тортардилар. Кўп йиллар давомида қор қоплонлари суратга олиб юрган ва уларни ҳимоя қилиш муаммолари билан яхши таниш таниқли фоторассом Влад Ушаков бу ролик бўйича:  «Ҳатто кичкинагина мутахасис ҳам қор қоплонларнинг нара торта олмаслигини билади! Уларнинг жағлари нара тортиш учун мосласмаган. Қор қоплонлари қўшилиш пайтида чиқарган қўрқиничли овозлари мушукларникига ўхшайди (ваҳоланки улар мушуксимонлар оиласига мансубку). Роликни улашиш  https://www.youtube.com/watch?v=bN_TOj3vyUM).»
Ушаковнинг эътирофича, форумда эшиттирилган, «охирги ўтказилган конференциядан кейин – уч йил ичида қоплонлар сони 200дан 500 га қадар ўсган» деб айтилган рақамлар абсолют фантастиканинг ўзидир.
Мамлакатимиздаги ягона Қоракўл зоопарки директори Салтанат Сейитова рассомнинг фикрини тасдиқлаб шундай дейди:  «Энг яхши ҳолат сифатида қор қоплонлари бу давр орасида 30 бошга кўпайса ҳам яхши эди…200 қоплонга кўпайди деб уларнинг сонини уч йилда 500га етиши қандайдир Ғайритабиий кўринишдир. Ҳозиргача қор қоплонларининг умумий сони аниқланмаган. Шунингдек кўпаётган жуфтларнинг сони ноаниқ. Қанча мушук туғилган? Улардан қанчаси тирик қолган? Агар ҳар бир қоплончани онаси ўзи билан уч йил олиб юриб, оғир шароит муҳитида хаётга тайёрлашини ҳисобласак…Бу сонларни айтган одам жуда катта оптимист бўлиб чиқади».
 
Бўлим мақолалари
15.10.2024
12.10.2024
27.09.2024
23.09.2024
16.09.2024
04.09.2024
22.08.2024
20.08.2024
17.08.2024
13.08.2024