30.09.2015 09:44 Ўш 3722
30 сентябр оқшомида бир неча минг ўшликлар Жанубий пойтахтнинг марказий майдонига СДПК партиясининг якуний сайловолди митингида сўз олганларни тинглаш ва шу ерни ўзида намойиш этилган ажойиб 3Д ёруғлик шоу-томошасини кўргани йиғилдилар. Ўш шаҳрида биринчи бор намойиш этилган ёруғлик шоу – томошонинг режиссери Эркин Ибраевнинг “Альянс-Пресс” агентлигига берган маълумотига кўра, у ва унинг командаси ўтган йилги Бутун жаҳон кўчманчилар ўйинлари маросимларини ҳам ўтказганлар. Қирғизистоннинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, ҳамда СДПК партиясининг тарихига бағишланган ушбу ёруғлик намойиши вилоят маъмурияти иморатида акс эттирилди.
Митингда сўзга чиққанлардан бири, социал-демократлар рўйхатида биринчи номзод Чинибой Турсунбеков йиғилганларни президент Алмазбек Атамбоевнинг ишончли таянчи бўлган СДПК партиясини қўллашга чақирди. “Биз фақатгина шу мамлакат, шу Қирғизистонда бахтли яшай оламиз” – деди у ўз нутқининг якунида.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|