01.11.2017 16:07 Бишкек 2294

Жогорку Кенгаш депутатлари қирғизистонликларнинг пенсиялари жуда озлиги эътироф этдилар

Жогорку Кенгаш қонунчилик палатаси бюджет ва молия масалалари Қўмитаси 2016 йил учун ҚР Ижтимоий Жамғармаси бюджети бўйича ҳисоботини кўриб чиқди

Муҳокама жараёнида СДПК партияси парламент фракциясининг депутати Нодирбек Каримов бугунги кунда пенсионерларнинг қарийиб ярми яшаш минимумидан паст даражадаги нафақаларни олаётганликларини эътироф этди. Унинг сўзлари бўйича 260 минг киши, бошқача айтганда пенсионерларнинг 42% нафақа пуллари яшаш минимумидан паст даражада – 5 минг сомдан паст пенсия олмоқдалар. Уларнинг яшаш аҳволи жуда ночордир. Уларнинг пенсиялари ҳажмини ошириш учун қўшимча манбалар топилиши зарур. Ижтимоий жамғарма раиси Тенизбек Абжапаров ҚР ижтимоий жамғармаси инфляцияни ҳисобга олган ҳолда пенсия миқдорини ҳар йили индекцасия қилинаётганини ва турмуш даражаси оғир  -  оз нафақа олаётган пенсионер сони табора озайиб бораётганини таъкидлади. «Агар 2011 йили 77,5% пенсионерлар яшаш минимумидан паст нафақа олаётган бўлсалар, 2017 йилга келиб бундай пенсионерлар 42%ни ташкил этмоқда. Тан олиниши керакки, бу турмуш тарзини оз бўлсада юқорилаётганини кўрсатмоқда»,-дейди Ижтимоий жамғарма раиси. 
Бўлим мақолалари
05.11.2024
14.10.2024
19.08.2024
12.07.2024
22.06.2024
25.01.2024
19.01.2024
22.12.2023
15.11.2023
02.11.2023