17.11.2017 15:35 Бишкек 2256

Жиноятчиликни қайд этиш бўйича электрон китоб қўлланиши билан жамоатчиликка жиноятчилик суръати ўсгандек туюлади, бироқ бу янглиш фикрдир

Қирғизистон ИИВги «Таза коом» дастури доирасида жиноятчиликни қайд этиш бўйича электрон китобни тайёрлаш бўйича танлов эълон қилди. Бу хақида Альянс-пресс агентлигига ички ишлар вазирлиги маълум қилди

Ушбу лойиҳа 2018 йилда тайёр бўлиши керак. Жиноятларни электрон қайд этиш китоби (ЖҚК-русча КУП) орқали қонун бузарликлар умумий электрон базага тушиши билан, улар автомат тарзда барча назорат органлари ва биринчи ўринда прокуратуранинг назарига тушиб қолади.
ҚР ИИВ Альянс-пресс агентлигига хабар қилганидек янги ЖҚК (КУП) ишга тушиши билан, жамоатчилик тасаввурида мамлакатимизда жиноятчилик суръати ўсиб кетгандек кўринади. Бироқ бу нотўғри тасаввурдир. Ваҳоланки янги электрон тизим илгари яширин қолаётган қонун бузарликлар бўйича аризаларни ҳам қайд эттиради. Бу ҳолда албатта жиноий ишлар сони ўсиб кетиши табиийдир.
 
Бўлим мақолалари
31.10.2024
19.09.2024
18.06.2024
12.06.2024
27.03.2024
06.03.2024
29.02.2024
31.01.2024
29.01.2024
27.01.2024