11.12.2017 20:14 Бишкек 2135

Сапар Исаков 2019 йили Қирғизистон ҳукумати рақамли бўлади деб ваъда берди

11 декабр куни Бишкекда “Тоза коом” лойиҳаси бўйича навбатдаги халқаро конференция бўлиб ўтди

Конференцияда нутқ сўзлаган Сапар Исаков 2019 йили Қирғизистон ҳукумати “рақамли” бўлиб, у бутунлай электрон ҳужжатлаштирилади деб ваъда берди.
“Ўшанда ҳар бир амалдорнинг самарадорлигини текширишнинг имкони пайдо бўлади. Унинг ҳафта давомида қанча ҳужжат билан ишлагани, қанчасини имзолаганини биламиз. Ўшанда бизлар бапарво, лаёқатсиз ҳодимларни бўшатиб, улар ўрнига самарадорлиги юқори бўлган кишилар ишга оламиз. Давлат аппарати қисқаради. Бунинг ҳисобига қолган амалдорларнинг ойлик маошларини оширса бўлади”, - деди Сапар Исаков.
 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024