19.12.2017 15:31 Бишкек 2130

Давлат органларининг жамоат кенгашлари тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар

19 декабр куни Бишкекдаги ҳукумат резиденциясида Қирғизистон Республикасининг давлат органлари жамоат кенгашлари фаолияти бўйича анънавий анжуман бўлиб ўтди

Конферренцияда сўзга чиққан депутат Аида Қасималиева йиғилиш қатнашчиларига 2014 йилда қабул қилинган ва унинг ҳамкасблари томонидан тайёрланган ушбу кенгашлар тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар хақида сўзлаб берди.Эслатиб ўтиш керакки, жамоат кенгашлари аъзолари ихтиёрий асосда ишлайди. Шунинг учун булар орасида ишдан кетиш ҳоллари кўп. Уларни шакллантириш осон эмас. Энди эса жамоат кенгашлари аъзоларининг фаолиятини 2 йилдан 4 йилга чўзиш тавсия қилинмоқда.  Фуқароларнинг жамоат кенгашлари аъзолиги ман этилиш ҳолатларининг сабаблари расман эълон қилинади. Бундан ташқари маҳсус сайтда жамоат кенгашлари аъзосининг иш муддати тугашига бир неча ой олдин бу хақда бошқа бир фуқаро ишга ўрнашиши учун эълон қилинади. Кенгаш мажлислари протоколлари Интернетда эълон қилиниб туради.
 
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024