27.12.2017 15:56 Бишкек 2320

Депутат Дастан Бекешев Бишкек ҳавосининг зарарланиш даражаси хақида

Жогорку Кенгаш депутати Дастан Бекешев Бишкек ҳавосининг зарарланиш даражаси хақидаги Давлат экотехник назорати маълумотларини эълон қилди

Ушбу маълумотлар бўйича, пойтахт ҳавосида азот диоксиди максимал рухсат этилган концентрациядан 2.25 марта юқоридир. Шунингдек азот оксиди ва формальдегид ва бошқалар бўйича ҳам РЭКдан  анча юқори.
Карбон монокцит (CO) маълумотларига кўра, экологик текширув мавжуд эмас. Чунки ускуналар етишмаслиги туфайли бу кўрсаткич 2000 йиллар бошидан бери ўлчанмаган. Бироқ бу ҳолатда ҳам ваъзият яхши эмаслиги аниқ.
Бекешевнинг сўзлари бўйича, давлат ҳозирги вақтда CO эмиссияларини аниқлаш учун транспорт воситаларини кўриги - текшириш чораларини  қайта жорий этиш имкониятларини ўрганмоқда. Ваҳоланки, бундан бошқа чора ҳам қолмаган. Давлат техник воситалар кўригини ва  экологик техник назорат ишларини  ҳусусий тизимларга топширишиб қўйиши ҳам  мумкин.
 
Бўлим мақолалари
15.10.2024
12.10.2024
27.09.2024
23.09.2024
16.09.2024
04.09.2024
22.08.2024
20.08.2024
17.08.2024
13.08.2024