29.12.2017 17:12 Иссиқ-Кўл вилояти 2714
Бугун, “Бугу-Эне” жамоатчилик жамғармаси директорига Қоракўл шаҳри мэрияси томонидан 19 декабр куни имзоланган ҳужжатни топширилган
“Бугу-Эне” жамоатчилик жамғармаси Қирғизистондаги ягона ҳайвонат боғини қарамоғида ушлаб туради. Бу ҳайвонот боғини бир пайтлар Қоракўл мэрияси ҳаражати етишмовчилиги сабабли шу жамғармага ўтказиб берган. Мэриянинг фармойишига биноан зоопаркка янги директор тайинланган, шунингдек ҳайвонот боғи учун шахар томонидан ер тилкаси ажратиб бериш тўғрисидаги имзоланган келишим ўз кучини йўқотганмиш.
“Альянс-Пресс” Агентлигига интервью берган “Бугу-Эне” жамоатчилик жамғармаси директори Салтанат Сейитова янги “директорни” ҳайвонот боғи ҳудудига киргизмаслигини таъкидлаган.
“Мен мэрдан бир нарсани сўрамоқчиман: у қайси маблағ ҳисобига зоопаркни қарамоғида ушлаб туради? Ахир шахар бюджети янги йилга тасдиқланган бўлса, унда зоопарк умуман кўрсатилмаганку! У ҳайвонларни нима билан боқади? Биз муниципал ташкилот бўлмаганимиз сабаб ҳам, мэрия бизга директор тайинлашга хаққи йўқ. Жамғармамиз зоопаркни бошқаргандан бери ҳайвонлар ҳам “табиий” сабабларга кўра алмашиб кетишди. Ҳозирги жониворларнинг барчаси бизга совға қилинган ва улар мэрияга ҳеч қандай алоқаси йўқ”- дейди Салтанат Сейитова.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|