30.12.2017 16:36 Бишкек 3954

Атамбаевнинг башоратлари рўёбга оша бошлади: Бабанов сиёсатдан кетди!

Омурбек Бабановнинг сайлов штаби маълум қилишича, у сиёсатдан бутунлай кетган ва ўзидан Жогорку Кенгаш депутатлигини ҳам соқит қилиб юборган

Айтишларича Бабановнинг ўзи сафдошларига сайлов олдидан, агар мени кўпчилик қўлламаса, сиёсатдан кетаман деб ваъда берганмиш. Мана шундай қилиб собиқ президент Атамбаевнинг «ўз ортимдан барча эски сиёсатчиларни йиғиштириб кетаман» деган башоратомуз сўзлари амалга ошиб турибди.
Бабановнинг бу қадамини «Альянс-Пресс» Агентлигига таҳлил қилиб берган қирғизистонлик сиёсатшунос Денис Бердаков эътирофича: «Бабановнинг «сиёсатдан, шунингдек партия фаолиятидан батамом кетишлиги» нафақат Қирғизистон, балким жаҳоншумул уникал ҳолатдир. Ушбу баёнот янги йил арафасида эълон қилиниши – бу капитуляциянинг байроғи, бироқ ютқизиқни тан олган одамнинг чиройли байроғидир. Бундай воз кечишдан кейин, уни энди президент бўлиши жуда қийинлашади ва унинг ортидан «Оқ уйни» ишғол қилгани бировлар боришига ишониш қийин. Бунақа воз кечишдан кейин халқ орасидаги ҳусумати борлари ҳам уни кечириб юбориши мумкин. Қандай гўзал ечим. Бу хабар айнан кимнинг манзилига юборилгани аниқ, у Атамбаевга жўнатилган. Хабарномада у сиёсий таъсирининг катта қисмини бериш билан бирга, ўзининг, ёрдамчилари ва қариндошларининг кўчмас мулкларини сақланиб қолишини илтимос қилаётганлиги борасида учириқ ҳам қилган. Бабанов шунингдек энди камтарона фаъолият юргизиб, «чет эл сармояларини,мамлакат ижтимоий соҳасидаги илғор жаҳон андозаларидаги технологияларни жалб қилиш, ҳайрия ва таълимни ривожлантиришга ҳисса қўшишга» ижозат сўраган. Энди сиёсатчи Бабанов билан видолашиб, ижтимоий тадбиркор Бабанов шаънига таҳсинлар айтамиз! Балким шундай бўлгани, барча учун маъқулроқдир». 
 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024