06.01.2018 16:51 Бишкек 2562

Парламентнинг 2018 йилги биринчи мажлисида депутат Сузоқ туманидаги объектларга эътибор қаратди

Жогорку Кенгашнинг депутати Музаффар Исақов Парламентнинг 2018 йилги биринчи мажлисида ҳукуматнинг вакилига 2018 йил битказилиши шарт бўлган капитал қурилишлар рўйхатига ўтган йилда якунига етмаган Сузоқ туманидаги бир қатор объектларни киргизилиши кераклигини эслатди


Унинг сўзлари бўйича биринчи навбатда Сузоқ туманидаги Ирис, Бағиш ва Ленин номли қишлоқ ҳукуматларидаги қурилиш ниҳояси 70%дан ошган иншаотлар ва  битказилишига оз қолган Масидандаги Фурқат номли мактаб объектлари жорий йилда эксплуатацияга топширилиши керак. Шунинг учун Музаффар Исақов ҳукумат вакилларини қурилиш ишларининг сифатига эътибор қаратиш ва объектларни тез орада қуриб битказиш ишлари устидан  назоратни кучайтиришга чақирди.
ҚР ҳукумати аппаратидагилар ушбу объектларни қуриб битказилишини ўз назоратларига олганликлари хақида  «Альянс-Пресс» агентлигига маълум қилдилар.
 
Бўлим мақолалари
05.11.2024
14.10.2024
19.08.2024
12.07.2024
22.06.2024
25.01.2024
19.01.2024
22.12.2023
15.11.2023
02.11.2023