11.01.2018 18:01 Бишкек 2467

Жогорку Кенгашда депутатлар ижтимоий-иқтисодий масалаларни кўтардилар

Бугун, 11 январ куни ҚР Жогорку Кенгашида “турли масалалар” бўлимида аҳолини қийнаётган бир қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларини тилга олдилар. Жумладан:

Депутат Аида Касималиева 2017 йилда республикамизда фуқароларимиз жабр кўрган 158 марта қор кўчкиси тушганини эслатиб, ҚР Фавқулотда ҳодисалар вазирлигидан ушбу салбий кўринишларнинг олдини олиш, ҳавфли зоналарни эртароқ аниқлаш ва шундай жойларда яшаётган аҳоли орасида тушунтириш ишларини юргизишни тайинлади.
Депутат Нодирбек Каримов президент Сооронбай Жээнбеков илгари белгилаб кетганидек, коррупция билан курашиш долзарб масала бўлиб қолаётганини таъкидлади. Шунингдек у ҚР ҳукумати қошидаги Давлат рўйхатга олиш хизматидаги коррупцион харакатлар ва қирғиз-ўзбек чегарасидаги порахўрликка етарли эътибор қаратиш лозимлигини айтди. Депутатга мурожаат қилган сайловчилари чегарадаги ўтказиш пунктларида турли важ ва баҳоналар билан илгари киши бошидан 200 сомдан олинаётган бўлса, ҳозирда бу тўлов 500 сомга етганидан норози бўлаётганликларини айтганлар.
Депутат Кубаничбек Нурматов эса республика аҳолисининг бугунги қийин иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, электр энергияси учун чекловни 700 кВт/соатдан, 1500 кВт/соатга кўтариш жоизлигина айтди.
 
Бўлим мақолалари
05.11.2024
14.10.2024
19.08.2024
12.07.2024
22.06.2024
25.01.2024
19.01.2024
22.12.2023
15.11.2023
02.11.2023