12.01.2018 17:01 Бишкек 2303
11 январ куни Қирғизистон Республикасининг Ҳукумат Уйида «Ақлли шахар» лойиҳаси доираси бўйича «Huawei Technologies Co., Ltd» компанияси билан сармоявий келишим тузилди.
«Ақлли шахар» лойиҳаси мамлакатда ҳавфсизликни таъминлаш бўйича, йўл-транспорт ҳодисаларини, ҳамда улар бўйича тортишувларни камайтириш, жиноятларни фош қилиш, террор ва жиноий ҳавфларга ўз вақтида чора кўришга қаратилган.
Шартнома доирасида Бишкек, Ўш ва Бишкек-Ўш ва Бишкек-Чолпонота йўлларида «Smart City» лойиҳасини лойиҳалаштириш, асбоб-ускуналар етказиб бериш, қуриш, интеграциялаш, техник хизмат кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилади, Қирғизистон пойтахти Бишкек- «Манас халқаро аэропорти» шартнома таркибида белгиланган шартлар миқдори ва шартлар доираси, келишувнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Сармоялар ҳажми қарийиб 60 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Уларнинг барчаси сармоядорлар томонидан тўланади. Лойиҳанинг муддати бир йил. «Альянс-Пресс» агентлигига Қирғизистон ҳукуматида маълум қилишича, жаҳонда машҳур IBM компанияси лойиҳанинг амалга оширилишини назорат қилади, бунинг учун у билан алоҳида шартнома имзоланади.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|