26.01.2018 15:45 Бишкек 2267

Жеруй олтин ундирувчи фабрика немис ускунаси билан жиҳозланади

Россия сармоядорлари Жеруй олтин конида ундириш ишларига рухсатни фақатгина хитойларга қайта сотиш учун қўлга киритганлар деб ҳавфсирашларига қарамай, россияликлар охирги ойларда олтин ундиришга астойдил киришдилар

Ҳусусан улар Жеруй олтин ундирувчи фабрика учун ускуналарни келтириш бўйича танлов эълон қилдилар. Танловда бир неча фирмалар билан бирга хитойлар ҳам қатнашдилар. Тендер натижалари расмий равишда эълон қилинмаган. Бироқ Альянс-прессга Саноат, энергетика ва конлардан фойланиш бўйича Давлат қўмитаси  оптимал ечимлар таклиф этган немис компанияси ғолиб бўлганини маълум қилди. Конда қилинадиган ишлар бир талай. Жумладан юқори тоғ баландлигидан туширилиши керак бўлган мадан учун 300 метр узунликдаги темир арқон йўли қурилиши керак.
 
Бўлим мақолалари
29.08.2024
01.08.2024
29.06.2024
23.04.2024
26.03.2024
28.02.2024
03.02.2024
25.11.2023
04.11.2023
18.10.2023