02.02.2018 17:26 Бишкек 3025

Қораболта комбинати мутахасислари фикрича Иссиқкўлда уран ундириш, экологияга зиён келтирмайди

Шу кунларда таниқли жамоатчи арбоб, собиқ Иссиқкўл вилояти губернатори Эмилбек Каптагаев, ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида ваҳимадор баёнот қилди

Эмилбек Каптагаевга кўра, Балиқчи шаҳри яқинида ундириладиган ураннинг чанглари шамол ёрдамида учиб атроф-муҳитга  терс таъсирини кўрсатиши мумкин. Бу гаплар қанчалик хақиқат эканини текшириш учун «Альянс-Пресс» агентлиги Қораболта тоғ-металбойитиш комбинати мутахасисларига мурожаат қилди.
Комбинат мутахасислари айтилган ҳудудда уран ундирилиши хақиқатдан режалаштираётганлигини ва ҳозирча давлат идоралари орасида келишимлар тузулаётганлигини билдирдилар. Бироқ шу билан бирга, улар ушбу ундириш ишлари ҳафвли эмаслигини таъкидламоқдалар. Ваҳоланки ундирилган уран рудаси шу жойнинг ўзида қайта ишланмайди. Уран рудаси Балиқчи яқинидан автотранспорт орқали Қораболта комбинатига ташиб кетилади ва ўша жойда қайта ишланади. Шундай қилиб, Балиқчи шаҳри атрофида уран қабристони пайдо бўлмайди ва ўз-ўзидан ҳавода учиб юргувчи хеч қандай радиактив чанглар бўлиши мумкин эмас.
Эслатиб ўтамиз, илгари Қораболта тоғ-металбойитиш комбинати Қозоғистон ашъёсида ишлар эди. Бироқ Қозоғистон ашъё етказишни тўхтатганлиги туфайли йирик комбинат иши тўхтаб қолган эди.
 
Бўлим мақолалари
15.10.2024
12.10.2024
27.09.2024
23.09.2024
16.09.2024
04.09.2024
22.08.2024
20.08.2024
17.08.2024
13.08.2024