06.02.2018 11:27 Бишкек 2317

Ҳорижда вафот этган қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг майитини ватанга жунатиш учун 2 дона ҳужжат кифоя

Қирғизистон фуқаросининг жасадини олиб келиш учун ажратилган маблағ икки ҳисса оширилади. Яъни ҳозирги 20-30 минг сомдан, янги тўлов пули 50 минг сомга қадар кўтарилади

ҚР давлат миграция хизмати бошлиғи Медетбек Айдаралиев Жогорку Кенгашнинг СДПК фракцияси йиғилишида сўзга чиқиб, яқин орада ҳорижда вафот этган ёки ҳалок бўлган меҳнат муҳожирларининг майитини ватанга транспортировка қилиш борасидаги қонунга ўзгартириш киритилишини айтди. Ҳозирга қадар юқорида айтилган жараён учун тўлов пули олиш учун 16та ҳужжат топшириш зарур. Бу борада янги қонун кучга кириши билан фақатгина икки ҳужжат – фуқаронинг паспорти ва унинг ўлими хақидаги аниқлама етарли бўлади. Шунингдек, Қирғизистон фуқаросининг жасадини олиб келиш учун ажратилган маблағ икки ҳисса оширилади. Яъни ҳозирги 20-30 минг сомдан, янги тўлов пули 50 минг сомга қадар кўтарилади. Ҳужжат лойиҳаси вазирликлар ва маҳкамалараро ўзаро мувофиқлаштиришлардан ўтди. Энди уни мамлакатимиз ҳукумати тасдиқлаши керак.
 
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024