18.02.2018 09:32 Бишкек 2381

Молия полициясида катта ўзгаришлар – бу маҳкама коррупция билан жиддий курашади

ҚР Ҳукумати қошидаги иқтисодий жиноятчилик билан кураш бўйича давлат хизматида катта ўзгаришлар олдида турибди

Молия полицияси стратегик ривожланиш дастурини 17 февралда Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаков тасдиқлади. “Альянс-пресс” ахборот агентлигига маҳкамадагилар хабар қилишича, Молия полициясидаги ислохатлардан мақсад,  уни ички функционал бошқарувини ўзгартиришдир. Ҳозирча маҳкамада оператив иш ва тергов бўйича  бошқарув мавжуд. Бу иккиси орасидан Молия полициясининг тергов бўлимида иш кўп, сабаби ўша бўлимга бошқа ҳуқуқ тартибот органларидан ўтказиб берилган янги жиноий ишлар ўтказиб берилган.
Энди бошқарма ҳам иккита бўлади. Бироқ энди оператив ҳодимлар билан терговчилар бирга ишлайдиган бўлимлар – “Иқтисод” ва “Коррупция” бошқармалари вужудга келади. Биринчи бошқармада ҳодимлар солиқ, божхона ва бошқа соҳалардаги иқтисодий қонунбузарликлар билан, иккинчи бошқармада давлат аппаратидаги коррупция билан кураш билан шуғулланишади. 
 
Бўлим мақолалари
23.08.2024
20.07.2024
08.06.2024
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023