13.08.2015 19:33 3776

Японлар йўлимизни ўнглайди

Яқин хафталар орасида Япониянинг Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (ЯХҲА) билан Қирғизистон Хукумати ўртасида Ўш-Боткен-Исфана автойўлини қайта жонлаштириш бўйича келишим имзоланади. Бу хақда “Альянс-Пресс” ахборот агентлигига Қирғизистон Республикаси транспорт ва коммуникациялар Вазирлиги хабар берди. Ушбу йўлнинг 28 км дан 75 км оралиғидаги йўл тилкасини таъмирлаш бўйича бугуннинг ўзида ЯХҲА билан принципал келишим ўз кучига кирди деса бўлади. Япон тарафи 11.915 миллиард ийен (116.47 млн. АҚШ доллари) қарз сифати ажратган шу маблағларнинг  маълум қисми Бишкек-Ош автойўли  бўйлаб табиат офатларига қарши қурулажак муҳандислик-ҳимоя иншаотларига йўналтирилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, Ўш-Боткен-Исфана автойўлини қайта жонлаштириш учун Халқаро Молия институтларидан 190 миллион АҚШ доллари тортилган. Ҳозирга қадар 360 километрлик  автойўлнинг 153 километри таъмирдан чиқарилган. Қолган йўл участкаларида иш қизғин давом этяпди.
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024