13.10.2015 19:23 4253
13 октябр куни Ўш шаҳри мэрияси биносида Халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтди. Унда РФсининг Ўш шаҳридаги консули А.В.Овсянников, РФсининг ёшлар бўйича агентлигининг бошлиғи маслахатчиси А.А.Любцов, РФ «Халқаро ёшлар маркази» Давлат бюджет муассасаси бошлиғи маслахатчиси А.В.Почкин (Москва), «Санк-Петербург ёшлар уйи» давлат бюджет муассасаси директори А.А. Медведева, Козоғистон Республикасининг Ўш шаҳридаги консули Модилханов, Ал Фаробий номли Қозоғистон миллий университетининг «Сункар» талаба ва магистрантлар касаба уюшмаси раиси ўринбосари А.К. Досимбоева, Хўжанд шаҳри Давлат маъмуриятининг ёшлар, спорт ва туризм бўйича бўлими мудири Б.Х. Исматжонов ва ХХРси нинг Синцзян педагогика университети аспиранти, Ўш давлат университети қошидаги Конфуций институтининг хитой тили бўйича ўқитувчиси И. Ойанг каби меҳмонлар қатнашдилар.
Қирғизистон томондан ҚРнинг меҳнат, миграция ва ёшлар вазири ўринбосари Б.Ж. Эгембердиев, Ўш шахар вице мэри И.С.Эргешов, Ўш шахар мэрияси қошидаги ёшлар комитети раиси Т. Абдумаликов ва бошқалар иштирок этдилар.
Халқаро ёшлар форумини Ўш шахар вице мэри Ильич Эргешов қутлов сўзи билан очиб берди. Ундан сўнг ҚРнинг меҳнат, миграция ва ёшлар вазири ўринбосари Б.Ж. Эгембердиев қисқа нутқ ирод этди. Навбатдаги нотиқ РФсининг Ўш шаҳридаги консули А.В. Овсянников форум иштирокчиларини ушбу тадбир билан қутлаб, унинг ташкилотчилари бўлмиш жанубий пайтахт мэрияси ёшлар комитетига ўз розичилигини билдирди.
- Суюнадигани шуки бу каби тадбир,муаммолари кўп анчайин мураккаб ҳудудда ўтмоқда. Ёшлар эса ҳудуднинг энг нозик томонидир. Зеро ёшлар ташқаридаги таъсирга тез мойил бўладилар. Бизнинг умумий қадриятларимиз бор. Уларни сақлаб қолишимиз ва келажакка қараб янада бойитишимиз зарур бўлади - деди А.Овсянников.
Барча сўзга чиққанлар ушбу анжуманнинг ёшлар тарбияси учун муҳимлигини қайд этдилар. Ёшларга айнан шунингдек , маданиятлараро диалог туза оладиган, ўз устида ишлашга ёрдам берадиган , тажриба алмашадиган халқаро майдон кераклиги давр талабига жавобдир деган фикрлар айтилди. Шунингдек форумчилар ташқаридан сохта ноисломий ақидалар билан бизнинг ҳудуд диндор ёшларининг онгларини захарлашга интилаётган кучлар хақида ҳам фикрлар билдирилди.
Бутун Евроосиё иқтисодий минтақасида ва шу ташкилотга аъзо давлатларнинг ичида ҳам маданиятлараро ўзаро ҳурмат, миллатлараро дўстлик борасида ижодий янгича таклифлар қизғин муҳокама қилинди. Масалан РФсининг ёшлар бўйича агентлигининг бошлиғи маслахатчиси А.А.Любцов «Дўстлик» поездини ташкил этиб, Тожикистон- Қирғизистон-Қозоғистон-Россия маршурити бўйлаб ёшлар юришини уюштиришни таклиф этди.
Форумнинг делегатларидан бири қизилқиялик Талантбек барча қатнашувчиларнинг ягона ахборот базасини яратишни таклиф қилди. Бу таклиф қабул қилиниб, Форумнинг интернет сайтини тузиш иши ҳам айнан қизилқиялик ёшлар комитетига юклатилди.
Форумдан сўнг Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳри ижроий хокимияти органлари, халқаро делегациялар, бош консулликлар раҳбарлари билан брифинг бўлиб ўтди. Куннинг иккинчи ярми форум қатнашчилари иш фаолиятларини Ўш давлат университетининг бош биносида давом этдилар. Шундан кейин меҳмонлар Сулаймон тоғидаги этнография музейини зиёрат қилдилар ва "Семетей" кинотеатри экранидан «Қурвонжон додҳоҳ» номли тарихий бадиий фильмини кўргани бордилар.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|