06.03.2018 13:59 Бишкек 2534
Тойганбаев халқаро судларда ушбу хукмни рад этишини таъкидлади
Қирғизистоннинг биринчи қочқин президентининг куёви, унинг қизи Бермет Акаеванинг турмуш ўртоғи «Альянс-Пресс» агентлиги билан мулоқотда Бишкекда ўз устидан чиқарилган хукмдан ажабланган ҳолда қуйидагиларни айтиб берди:
«Суд иқтисодий жиноят учун ҳудди мен оммавий қирғинда иштирок этгандай 20 йилга кесиб юборибди. Хатто айбловларнинг моҳиятига киришмасам ҳам, бу уйдирмаларга асосланган гаплардан энсам қотмоқда. Шунингдек, мен бу иш бўйича менгагина айблов қўйилган. Гарчи катта иқтисодий жиноятни киши бир ўзи содир этолмаслиги аниқ бўлсада. Бир қарашда тергов ва суд ўз далилларининг ожизлигини тушунганлиги учун ҳам, ушбу процессга қатнаша олмайдиган муҳожирдан бошқа ҳеч кимни айблашга журъати етмаган».
Тойганбаев халқаро судларда ушбу хукмни рад этишини таъкидлади.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|