14.10.2015 19:33 3397
Ўш шахар Кенгашининг XXXII сессияси 26 октябрда бўлиб ўтади. Бу хақда 8 октябрдаги шахар Кенгаши Президиуми йиғилишида аён бўлди. Президиум йиғилишида Ўш шаҳри фаолиятининг шу кунги долзарб муаммолари билан боғлиқ 15 банддан иборат масалаларни Жанубий пойтахт депутатларининг навбатдаги сессиясига олиб чиқишга келишилди.
Бу хақда «Альянс-Пресс» агентлигига Ўш шахар Кенгаши бўлим бошлиғи М.Ш. Жолдошева хабар берди. 4 октябрдаги парламент сайловларида Улан Примовнинг ютиб чиқиши билан бошлиқ Ўш шахар Кенгашининг янги раиси қачон сайланади деган саволга, Мисқол Шакировна қуйидагича жавоб берди:
- Процедура бўйича аввало БСК сайловда ютиб чиққан партияларнинг номзодлар рўйхатини тасдиқлаши керак. Бундай рўйхатлар орасида ҚСДП партиясидан сайловда ютган У.Б. Примов ҳам бор.
Унинг номзоди ҳам БСКдан тасдиқдан ўтгандан кейин, яна биринчи галда Ўш шахар Кенгаши таркиби янги депутат билан тўлиқланиши керак. Шундан кейингина шахар Кенгаши ўзининг навбатдан ташқари сессиясида, ўзининг янги спикерини сайлаб олади.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|