03.04.2018 15:37 Бишкек 2343

«СПИД Фонд Восток-Запад» ташкилоти ҚРда милиционерлар тамонидан фоҳишаларнинг ҳуқуқлари паймол бўлиш ҳоллари кўпайганини қайд этмоқда

«СПИД Фонд Восток-Запад» халқаро ташкилоти Қирғизистондаги фоҳишаларнинг аҳволини ўрганиш бўйича ўтказган мониторинг натижаларини эълон қилди

Ҳисоботда  қайд этилишича, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари деярли бир ярим йил давомида, ўз танаси билан савдо қилгувчилар билан кучайтирилган режимда иш олиб борган. Бу орада мамлакатнинг баъзи ҳудудларида ОИВнинг олдини олувчи хизматларидан фойдаланувчи,  ўз танаси билан савдо қилгувчиларнинг сони икки баробар камайиб кетган. Бу борада жамоатчилик ташкилотлари ҳар йили уларнинг ҳуқуқлари милиция томонидан 450дан ортиқ ҳолларда бузулганини таъкидлаганлар. 2017 йилда “Шах-Айым” жинсий алоқа тармоғи ҳодимларидан келиб тушган,  милиция томонидан зўравонлик  ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги шикоятларнинг 81 фоизи таъмагирлик ила талончилик  хақидадир. “Шах-Айым” тармоғи шунингдек ишларни ҳужжатлаштириш ишларини “Сорос-Қирғизистон”, ҳамда “Сорос-Қирғизистон” ташкилоти орқали Глобал Жамғарма лойиҳаси доирасида мамлакат бўйлаб тадқиқот олиб бораётган кўча юристлари орқали амалга оширмоқда. Икки манба 2016 йили 475, 2017 йилда эса 459 маротаба танаси билан савдо қилгувчиларнинг инсон ҳуқуқлари милиция ҳодимлари томонидан бузулганини қайд этган. Кўп ҳолларда бу талончилик, ўзбошимчалик билан ушлаб туриш, шантаж, босим ва ҳақоратли муомила.
 
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024