04.05.2018 16:28 Жалолобод вилояти 2453

Жалободда ер масаласи ечилмагани сабаб цемент заводи қурилиши тўхтаб турибди

Яқинда ҚР сармояларни тортиш ва ҳимоялаш бўйича Агентлигида Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида цемент заводи қурилиши бўйича шартнома тузишга эришилди

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати лойиҳа бўйича бир йилда 1300.0 тонна цемент ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Сармояларнинг умумий хажми 135.8 млн долларни ташкил этади. Режага кўра заводнинг маҳсулоти асосан экспортга йўналтирилади.
Завод қурилиши тахминан 19 ойда битказилиши керак. Бироқ “Альянс-Пресс” Агентлигига ҚР Ҳукуматидаги манбалар хабар беришича бу қурилиш маҳаллий ҳукуматдагиларнинг тутган позицияси туфайли тўхтаб турибди. Маълум бўлишича завод қурилиши учун ажратилган жой яйлов бўлиб реестрга туширилган. Бироқ ер тошлоқ бўлгани учун ундан яйлов сифатида ҳеч ким фойдаланмаган. Агар ерни трансформация қилишга эришилса, саноат учун фойдали бўлган заводни қурилиши жадаллашиб қоларди.
 
Бўлим мақолалари
29.08.2024
01.08.2024
29.06.2024
23.04.2024
26.03.2024
28.02.2024
03.02.2024
25.11.2023
04.11.2023
18.10.2023