21.05.2018 15:08 Бишкек 2112
Академикнинг Юксак технологиялар паркига қарши чиқиши
«Альянс-Пресс» агентлиги ҚР IT-индустрияси корхоналарининг бошини бириктирган Юксак технологиялар паркига ҚР Фанлар Академияси биносидан жой ажратилгани хақида илгари маълум қилган эди. ЮТВ Қирғизистоннинг IT- сектори корхоналарини рағбағлантирувчи ва уларнинг бошларини бириктирувчи механизм сифатида тан олинган эди(бу секторда ўтган йилнинг ўзида 500 миллион сомлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, иш хақи жамғармаси 200 миллион сомни тузган).
21 май куни «Вечерний Бишкек» газетасининг интернет саҳифасида ҚР МФАси қошидаги Автоматика ва ахборот технологиялари институтининг собиқ директори, академик Жанибек Шаршеналиевнинг интервьюси чиқди. У Фанлар академиясининг биносидан собиқ Бош вазир Сапар Исаковнинг фармойиши билан Юксак технологиялар паркига берилиши тўғри эмаслигини таъкидлаб, ҚР Президенти Сооронбай Жээнбековдан ушбу қарорни бекор қилишни илтимос қилган. Шунингдек академик нотўғри равишда ушбу ЮТПни Сорос Жамғармаси томонидан молиялаштирилмоқда деб маълумот тарқатган.
Агентлигимизга ЮТПнинг дирекцияси маълум қилишича, ўзлари учун керакли хажмда жой ажратилиши борасида ҳукумат билан 2013 йилдан бошлаб музокара юргизиб келган. Бу даврга қадар барча ҳукумат бошлиқлари фақат ваъда бериш билан чекланганлар. Фақатгина 2017 йилда Сапар Исаковнинг саъй-харакатлари билан бу иш ўз ўрнидан жилган.
Рақамли иқтисод – келажак иқтисоди пойдеворидир. Унга давлат даражасида кўмак керак. Фанлар академияси эса агар чинакам ҳоҳиши бўлса, у Автоматика институти учун қўшимча хоналар топиб бериши мумкин. Бу борада қўшимча маълумот олиш учун Юксак технологиялар паркининг пресс-релизига эътибор қаратса бўлади.
Бўлим мақолалари
18.04.2024 |
|
02.08.2023 |
|
22.02.2023 |
|
31.01.2022 |
|
04.12.2021 |
|
29.09.2021 |
|
27.02.2021 |
|
28.12.2020 |
|
13.03.2020 |
|
31.01.2020 |
|