26.05.2018 17:10 Бишкек 2372

KazMineralsнинг Бош директори Иляс Тюлекеев ҳибсга олинди

«Альянс-Пресс» агентлигига маълум бўлишича, Қозоғистоннинг KazMinerals компаниясининг Бош директори Иляс Тюлекеев молия полицияси томонидан ҳибсга олиниб, Бишкекнинг №1 Вақтинча тергов қамоқхонасига жойланган

Ҳозирча уни нима сабабдан қамоққа жойлангани борасида маълум эмас. Эслатиб ўтадиган бўлсак, Тюлекеевнинг компанияси Жалолобод вилоятидаги «Бўзимчак» мис-олтин конини ишлатаётган эди. Ушбу лойиҳа 2007 йилда бошланиб, фабрика лойиҳавий қувватга 2015 йилга чиққан. Тюлекеев маҳаллий жамоатлар билан яхши муносабат қураолгани сабаб, унинг тажрибасини ўрганиш учун шу соҳада ишлайдиган бошқа корхона вакиллари бу ерга келиб турганлар. Бу орада Бўзимчакга қўшни бўлган қишлоқ округларининг солиқ бўйича тушумлари 40 баробар кўпайган эди.
 
Бўлим мақолалари
29.08.2024
01.08.2024
29.06.2024
23.04.2024
26.03.2024
28.02.2024
03.02.2024
25.11.2023
04.11.2023
18.10.2023