21.10.2015 20:40 6602

Ўш шахар санитар – эпидемиология станцияси биносида маиший хизмат ходимлари йиғилдилар

      

21 октябр куни Ўш шахар санитар – эпидемиология станцияси биносида маиший хизмат ходимлари  «Санитария ва гигиена » мавзуида ўтказилган семинарда қатнашдилар. Семинарда  Ўш шаҳридаги 30 гўзаллик салонлари раҳбарлари иштирок этди.

Ушбу салонларнинг ишга тушган вақтлари турли бўлгани учун, барча қатнашчилар ўқишни сартарошнинг  иш ўрнини тартибга келтириш, санитар-гигиена ва гемо контакт инфекциялари (ВИЧ/СПИД,  «В»,  «С» Вирусли гепатитлари ва бошқалар)ни  профилактика қилиш каби предметлардан бошладилар.

Шахар СЭСи бош шифокори ўзининг кириш сўзида профилактика аҳамияти тўғрисида қисқа маъруза ясади. Шундан сўнг мавзу бўйича ўқув вароқчалари ва материаллари иштирокчиларга тарқатилди. Семинар жуда қизиқарли ўтди.

Унинг натижалари албатта жамиятимиз фойдасига бўлиши аниқ. Семинардан кейин, иштирокчилар ўзлари учун бир нарсани аниқлаб олдилар.  Гўзаллик салонлари ходимлари кўп йиллардан бери, бирга йиғилиб тадбирлар уюштирмабдилар.

Бу борада семинар қатнашчиси  стилист М. қуйидаги фикрни айтди: - «Биз бирга йилиб, фақагина СЭСнинг семинарларини эмас, сартарош-стилистлар, маникюрчилар ва косметологларнинг мусобақа-танловларини уюштиришимиз мумкин экан.

Бинобарин шаҳримизда 40дан зиёд гўзаллик салонлари фаолият кўрсатмоқда. Бизлар хизмат кўрсатиш малакамизни Қирғизистонимизнинг Жанубий пойтахти мавқейига мос кўтаришимиз зарур».
 
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024