06.06.2018 10:10 Чуй вилояти 2051

«Хуэй-зу» тунгони халқи ривожланиш ва тилни сақлаш жамғармаси Милянфандаги йўлсизликка қарши

Чуй вилоятининг асосан тунгонилар яшайдиган Милянфан қишлоғида йўл билан боғлиқ муаммо пайдо бўлди

Альянс-Пресс агентлигига Хуэй-зу» тунгони халқи ривожланиш ва тилни сақлаш жамғармасининг президенти Ашэра Халикова маълум қилишича, бу жой- қишлоққа киришда ҳавфли бурилиш бўлган. Бу хақда тегишли йўл белгилари қўйилмаганлиги сабаб кўп авариялар содир бўлган. Навбатдаги  содир бўлган оғир юк машинаси билан бўлган авариядан кейин, милиция йўл белгиларини ўрнатиш ўрнига кўчани  бетон блоклари билан беркитиб қўйди. Энди эса қишлоқ аҳолиси ўз уйларига етиб олиш учун, 6 км йўл босиб қишлоқни айланиб чиқмоқдалар.
Маҳаллий аҳоли қишлоқ ҳукуматини бу ишга жалб этиб, йўл белгиларини ўзлари қўйишга тайёр. Бироқ йўл белгилари бўйича маъсул идора масалани бетон блок қўйиш билан ечишни осон кўрди. А.Халикова Милляфан аҳолиси ҚР президенти С.Жээнбековга хат билан мурожаат қилганини айтган. Бироқ у ўз хатларига жавоб олмадилар. Жамғарма бу масала бўйича ҳукумат диққатини тортмоқчи, дейди Халикова.   
 
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024