13.06.2018 19:14 Бишкек 2004

Бишкек суди Сапар Исаковни қамоқда қолдирди

Бугун Бишкек шахар суди собиқ Бош вазирни қамоқда ушлаб туриш бўйича хукмини ўз кучида қолдирди

Илгари бу хукмни Биринчи май суди чиқарган. Бироқ Исаковнинг адвокатлари апелляцияга берган эдилар. Унинг ҳимоячилари Бишкекнинг иссиқлик энергия маркази бўйича очилган жиноий иш билан мунтазам равишда беркинмай сўроқ-саволга бориб турганини важ қилиб кўрсатганлар. Шунингдек унинг вояга етмаган 4 фарзанди бор. Лекин Бишкек суди адвокатларнинг эътирозларини қабул қилмадилар.
«Биз албатта бу бўйича қарши ариза ёзамиз. Биз қонунчиликнинг барча мавжуд имкониятидан фойдаланамиз. Бу борада   биз судларнинг кўркўрона кўрсатмаларни бажараётганига гувоҳ бўлиб турибмиз», - дейди суд мажлисидан кейин Сапар Исаковнинг адвокати, таниқли ҳуқуқбон Нурбек Токтакунов.
 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024