01.11.2015 21:06 4922
Бугун Ўш шаҳрининг Сулаймон тоғ номли масжидида Саудия Арабистонидан ташриф буюрган Росулуллох САВ нинг 42-авлоди доктор Мусо Шариф Ўш музофатига қарашли масжидларининг имоми-хатиблари, козият вакиллари иштирокида «Дин хизматчисининг ҳулқи» борасида илмий семинар ўтказди.
Конференцияда Ўш вилоят қозисининг ноиби Нурбек қори, Ўш шахар қозисининг ноиби Анасхон, Чубакхожи Жалиев домла, Ўш вилоят козиси Исомидин корилар қатнашдилар. Доктор Мусо Шариф бутун мусулмонлар оламида хурматли даъватчилардан ҳисобланади. У кишининг «Ислом қаҳрамонлари» деб номланган туркум асарлари жуда машҳурдир. Бу туркумга 18 асрдан бугунги кунимизга қадар яшаб ўтган улуғ олимлар хақида ҳикоя қилиб берганлар.
Семинарда доктор Мусо Шариф Чубак хожи Жалиловнинг таржимонлиги остида терроризмнинг зиёнлари хақида маъруза қилди. Семинар эртага 2 ноябрда ҳам Сулаймон тоғ масжидида давом этади. Доктор Мусо Шариф кеча 31 октябрда Боткен вилоятининг Қизилқия шаҳрида маъруза қилди. Олим шунингдек Ўзгандда ва Жалолободнинг Сузоқ туманида ҳам имом – хатиблари семинар ўтказиш ниятида.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|