19.03.2025 00:26 Ўш 24
Шу кунларда яъни 4 апрел куни Хасанжонхожи ака Саидовнинг шахсий кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси пойтахтида Тошкентнинг “Карвон Сарой” кўргазмалар залида очилиш маросими бўлади. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда.
Хасанжон Саидов 1948 йили Ўш шаҳрида таваллуд топди. 1963 – 1971 йиллари Наримонов номли мактабда ўқиди. Ўсмирлик даврида Саидовлар яшаган Темирчилар маҳалласига Эски Ўш кўринишларини ўз этюдларида акс эттириш учун шаҳарнинг Бош меъмори Бародин ташриф қилади. Этюдник билан қўлига мўйқалам ва палитра тутган рассом атрофини бир зумда маҳалла болалари ўраб олади. Рассом анча болажон одам бўлгани учун мулоқат орасида шу маҳаллада Хасан деган болакай расмни яхши чизишини билиб олади. Тез орада халиги болакайлар Хасанжон деган бир мунча тортинчоқ болани қайси бир жойдан топиб келишиб рассом билан таништиришади. Бородин Хасанжонни бошқа иқтидорли дўстлари билан ўзи ишдан бўш пайтида Ўш шаҳар Пионерлар уйида олиб борадиган рассомлик машғулотларига таклиф этиб кетади. Болалар билан “Дом пионер”даги хоналар эшикларини бир –бир очиб - ёпиб бораётлар орасидан Бородин Хасанжонни таниб ўз студиясига таклиф этади.
Шу ажойиб воқеадан кейин кичик Хасансон Саидовнинг катта санъатга йўли тушади. У 8 синфни битириши билан Тошкентдаги П.П.Беньков номли рассомчилик билим юртига ҳужжатларини топширди.Ранг тасвир бўйича имтиҳон пайтида Хасанжон пионерлар уйида устози ўргатгандай палитрада сув бўёқларни обдон аралаштириб натюрмортдагидай керакли рангни тайёрлаб, қоғозга суртар эди. Хасанжоннинг харакатларини зимдан кузатиб, у тайёрлаган рангларни шундоқ олиб, ўзи чизган расмини бўяб ўтириб имтиҳон топширган йигитча эса яқин келажакда бутун Ўзбекистон ижод аҳлини ўз асарлари билан маҳв этган Шуҳрат Абдурашитов эди. Хасанжон Саидов, Шуҳрат Абдурашидов ва Алишер Мирзаевлар шу рассомчилик билим юртини бир гуруҳда битириб чиқишди. Сўнгра бу икки Ўшнинг ўғлонлари санъат сирларини мукаммал ўзлаштириш учун Хасанжон Саидов Островский номли Тошкент театр ва рассомчилик институтига, Шуҳрат Абдурашитов эса Москвадаги Суриков номли рассомлик олийгоҳига ўқишга топширдилар.
Хасанжон Саидов олийгоҳда ҳам етакчи талабалардан эди. Унинг меҳнаткашлиги ва табиий Оллоҳ ином этган таланти билан тасвирий санъатда катта ютуқларга эришга насиб этди. Хасанжон Саидовнинг кунлик тартиби бўйича очиқ ҳаводаги тонгги тана машғулотларидан кейин бир этюддан кейин олийгоҳдаги дарслар, тушдан кейин эса Беньков номли рассомлар билим юртида сабоқ бериш, оқшомдан то тунгача институт ётоқхонасида чизиш студиясида етакчилик қилар эди.
Хасанжон Саидовнинг олийгоҳдаги диплом иши “ Фарғонада босмачилик харакатининг тугатилиши” деб аталган эди. Рассом бу картина учун тарихий материалларни йиғишга киришди. У талқин этган воқеага ҳам Ўш шаҳрининг Сулаймонтоғи остидаги ўткан асрнинг 30 йилларида халқ орасида хунук ном билан эсда қолган мавзе танланди. Хасанжон Саидовнинг персонажлари ҳам ўзимизнинг жафокаш халқимиз вакиллари, ўзимизнинг ўзбек ва қирғизлар жуда ўткир психологик таъсирга эга ҳолда гавдаланади. Новқатликқирғиз Мўйдин қўрбоши ва картинадаги бошқа персонажлар ўз ватанини ёт - унсурлардан ҳимоя қилмоқчи бўлган, ўз ҳақиқатига эга қаҳрамонлар эдилар.
Х.Саидовнинг салоҳиятига юқори баҳо берган олийгоҳ маъмуриятини уни институтда олиб қолишни мақсад қилган эдилар. Бироқ Хасанжон оилада тунғуч фарзанд бўлгани учун отаси Ғуломиддин акага укалари уйлаб жойлаш, сингилларини турмушга узатишга ёрдамлашиш учун туғилиб ўскан заминга қайтиб боришни тақозо этарди. Шунинг учун 1974 йили ишга йўлланмани Ўшга яқин манзил бўлмиш Ўзбекистон Рассомлари фондининг Андижон бўлимига олди.
Хасанжон Саидов 1973 йилдан бошлаб республика, минтақа , вилоят масштабидаги ўнлаб кўргазмаларда қатнашди. 1976 йили Хасанжон Саидов СССР Рассомлар уюшмасига аъзо бўлди. Айни шу йили 1976 йили унинг асари Москвадаги Бутуниттифоқ “Молодост страны» деб номланган кўргамаси намоиш этилди. Рассомимиз ўз асарлари билан қатнашган яна шунингдек катта Бутуниттифоқ масштабда ўтказилган кўргазмалардан бири 1980 йилда Тошкентда ўтказилган эди. Бироз муддатдан сўнг унинг асарлари Болгариянинг Ямбол шаҳрида ўтказилган халқаро кўргазмада иштирок этди.
2005 йилда эса Хасанжон Саидов Меридиан Интернационал Груп ташкилоти уюштирган Бутунжаҳон рассомлар кўргазмасидан ўзининг асарлари билан иштирок этди.
Рассом ўзининг сермаҳсул ижоди даврида бир қатор туркум асарлар яратди.
Унга шуҳрат келтирган асарлари орасида “Катта Фарғона каналининг қурилиши” тарихий картинаси, Ҳувайдо Эшоннинг ўшлик авлодларидан бири шоира Самар Бону, актёр Эркин Комилов, шоир Шавкат Раҳмон, ёзувчи Муҳаммад Али портретлари, ҳамда заминдошимиз шоир ва олим, фотиҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишланган туркум асарларидир. Бу туркумлар сирасига “Ўш фарзандлари”, ишчи-деҳқон меҳнаткашларнинг заҳматли меҳнатларига бағишланган “ 12 чи беш йиллик илғорлари”юксак даражада маҳорат билан тасвирланган портретлари киради.
Ўзбек рассомлари орасида Хасанжон Саидовдек Заҳириддин Бобур образига бағишлаб кўп ва хўп асарлар ёзганлари йўқ деб айтсак сира муболаға қилмаган бўламиз. Сўзимизнинг исботи тариқасида ўша туркумдаги бугунги кунда Ўзбекистон ва дунё музейларидан жой олган асарлари номларини келтириб ўтамиз.
“Бобур Барокуҳдаги ҳужрасида”, “ Бобурнинг Жавзо масжидига ташрифи”, “ Яродор Бобурнинг Ўшга қайтиши”, “ Моду қўрғони учун жанг”, “ Бобур.Жангдан сўнг”, “ Бобурнинг ватандан кетиши”, “Бобур ўз жангчилари билан”, “Чўмилиш” ва хақозо . Рассом айни кунларда ҳам шу мавзуни давом эттириб келмоқда.
1993 йили Бобур номидаги халқаро жамғарма Заҳириддин Бобурга бағишланган туркум асарлари учун Хасанжон Саидовни Халқаро Бобур мукофотига лойиқ деб топди.
1994 йилда рассом ўтган асрлардаги қирғиз ва ўзбекларнинг умумий тарихидаги яни бир оғриқли воқеага даҳлдор бўлган мавзуга қўл урди. Халқ орасида Олай маликаси деб танилган Қурбонжон Додҳоҳнинг ўғлини истеълочи Чор Россиясининг Туркистон ўлкасидаги маъмурлари томонидан қатл этилиши хақидаги асар ёзишга хали бирон бир рассом жазм айламаган эди.
Ушбу кўп фигурали ва кўп планли заҳматли драматик тарихий асарни рассомнинг “Хали картина битганича йўқ, унинг устида яна ишлашим керак” деган эътирозларига қарамай Олай туманидаги Қурвонжон Додҳоҳ уй музейига сотиб олишган эдилар. Бироқ бу асар сотиб олингандан кейин бир муддат Ўш Давлат университетининг марказий иморати фойесида намойиш этилиб турган эди.
Хасанжон Саидовнинг ижодий иш фаолияти доимий равишда Ўзбекистон билан боғлиқ бўлиб ўтсада, у ўзи туғилиб ўскан диёрда яшаб, Қирғизистон фуқароси сифатида икки дўст халқларнинг қарим қардошлигини уловчи рассом сифатида яшаб, баракали ижод қилиб келмоқда. У ёшларнинг мураббийи сифатидаги фаолияти бўйича Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрининг билим бериш бошқармасининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланган. Шунингдек рассомнинг 60 ёши билан боғлиқ уюштирилган тантаналарда Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти маданият ва санъат маҳкамаларининг ижодкорлари , Ўш шаҳри тасвирий санъат музейи маъмурияти томонидан фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирлаганлар.
Шу кунларда яъни 4 апрел куни Хасанжонхожи ака Саидовнинг шахсий кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси пойтахтида Тошкентнинг “Карвон Сарой” кўргазмалар залида очилиш маросими бўлади. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда.
Бўлим мақолалари
19.03.2025 |
Ўшлик забардаст рассом Хасанжон ака Саидовнинг Тошкентдаги шахсий кўргазмаси олдидан
Шу кунларда яъни 4 апрел куни Хасанжонхожи ака Саидовнинг шахсий кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси пойтахтида Тошкентнинг “Карвон Сарой” кўргазмалар залида очилиш маросими бўлади. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда.
|
18.03.2025 |
Ўшлик забардаст рассом Хасанжон ака Саидовнинг Тошкентдаги шахсий кўргазмаси олдидан
Шу кунларда яъни 4 апрел куни Хасанжонхожи ака Саидовнинг шахсий кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси пойтахтида Тошкентнинг “Карвон Сарой” кўргазмалар залида очилиш маросими бўлади. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда.
|
11.02.2025 |
9 февраль — Алишер Навоий таваллуд топган кун НАВОИЙГА ЕТМОҚ БАХТИ
Буюк бобокалонимиз Амир Низомиддин Алишер Навоий ҳазратларининг бетимсол ижоди ул мўътабар зот ўзлари таърифлаганидек, дунё мамлакатларини забт этган чинакам умумбашарий ижодиётдир. Ґазрат бобомизнинг бой адабий мероси — юксак инсонпарварлик ғоялари, эзгулик ва дўстлик, бағрикенглик ва меҳр-мурувват сингари мангу мавзуларни тараннум қилиши билан оламшумул аҳамиятга молик. Девон ва достонлари вақт ҳамда макон танламайди, жуғрофий-чегаравий сарҳадларга бўйсунмайди.
|
06.02.2025 |
Асрларга тенг ришталар
Умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми бўлган халқ амалий санъати дунёдаги ҳар бир халқ ҳаётида, унинг турмуш тарзи ва қадриятлари ривожида алоҳида ўрин тутади. Шу маънода, бу нодир санъат халқнинг ақл-заковати, ноёб истеъдоди ва азалий қадриятларини бамисоли кўзгудек ўзида ёрқин акс эттиради.
|
28.01.2025 |
ТУПРОҚДАН МЎЪЖИЗА ЯРАТИШ САНЪАТИ
Ўзбекистон кулолчилик санъатининг энг бой меросини сақлаб қолган маскан ҳисобланади.
|
13.01.2025 |
Ўзбекистон: Халқаро майдонда маданий диплoматияни ўрни
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг илк кунлариданоқ, аввало, хорижий мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди.
|
13.01.2025 |
Ўзбекистон: Халқаро майдонда маданий диплoматияни ўрни
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг илк кунлариданоқ, аввало, хорижий мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди.
|
17.12.2024 |
|
29.03.2024 |
|
04.03.2024 |
|