30.05.2023 18:04 Ўш 1886

Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик жамияти аъзолари Ўш шаҳрида меҳмонда

ЎШ. 30 май – Альянс-Пресс. Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик жамияти аъзолари Алишер Навои номидаги 18 мактаб-лицей биносида ўтказилган ўзбекнинг забардаст ҳикоянафис ёзувчиси Мирзоҳид Мирзараҳимовнинг ҳотира тадбирида иштирок этдилар



Қирғизистон ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, СССР ва Қирғизистон журналистлари уюшмаси аъзоси Мирзоҳид Мирзараҳимовнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган ижодий кечада Ўзбекистондан келган бир гуруҳ таниқли инсонлар ташриф буюрдилар. Ташриф буюрган меҳмонлар қарийиб барчаси Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик жамияти аъзоларидирлар.

Тадбирга хусусан  Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик жамиятининг раиси Зуҳириддин Исомиддинов ва унинг аъзолари бўлмиш Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси директори Умида Тешабаева, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси Бош муҳаррири Ҳумоюн Акбаров, ҳамда Тошкент вилоятидаги Паркент, Бўка,Бўстонлиқ туманларига қарашли қирғиз тилли мактаб директорлари каби ўнга яқин меҳмонлар қатнашдилар.

Тадбирнинг мезбонлари сифатида Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг хизмат кўрсатган ўқитувчилари, Ўшнинг адабий муҳитида катта ўрин тутган “Илҳом” ижодий уюшмаси аъзолари, Қирғизистон ёзувчилари ва журналистлар уюшмалари аъзолари, мактаб директорлари, мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.
 
Бўлим мақолалари
25.03.2025
18.03.2025 4 апрел куни Тошкентда Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
ОШ. 18 Март Куни Alliance-Press. 4 апрел куни Тошкентнинг "карвонсарой" кўргазма залида таниқли Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
27.02.2025
12.02.2025 Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
12.02.2025 Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
10.02.2025 Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди
ЎШ. 10 феврал – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Халқаро “Ватандошлар” фонди ва Қирғизистон Республикасининг Ўзбек миллий-маданий маркази ташаббуси билан амалга оширилди.
08.02.2025 НАВОИЙГА ЕТМОҚ БАХТИ
Буюк бобокалонимиз Амир Низомиддин Алишер Навоий ҳазратларининг бетимсол ижоди ул мўътабар зот ўзлари таърифлаганидек, дунё мамлакатларини забт этган чинакам умумбашарий ижодиётдир. Ґазрат бобомизнинг бой адабий мероси — юксак инсонпарварлик ғоялари, эзгулик ва дўстлик, бағрикенглик ва меҳр-мурувват сингари мангу мавзуларни тараннум қилиши билан оламшумул аҳамиятга молик. Девон ва достонлари вақт ҳамда макон танламайди, жуғрофий-чегаравий сарҳадларга бўйсунмайди.
28.01.2025 Диққат! “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади
ТОШКЕНТ. 28 январ – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади.
16.01.2025
13.12.2024