21.06.2023 15:16 Бишкек 2389

Ўзбек олим ва ёзувчилари Қирғизистонда эъзозланди

БИШКЕК.21 июнь – Альянс-Пресс. Бишкекда ҚР халқ шоири Эсенгул Ибраевнинг 90 йиллига бағишланган Халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Унинг доирасида таниқли ёзувчи ва тарихчи олим, Қирғизистон ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаларининг аъзоси Бегижон Аҳмедов ва Бобур номидаги Андижон давлат университети филология факультетининг декани, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Баҳодиржон Раҳмоновлар томонидан ўзбек тилига таржима ва нашр этилган Э.Ибраевнинг “Раққос капалаклар” китобининг ва бу икки таржимон олимлар томонидан ёзилган «Эзгулик гулшани» илмий-услубий қўлланмасининг тақдимоти бўлиб ўтди.



Халқаро Қувайт университетининг ректори Аскарбек Байсеркеев тантанали равишда Бегижон Аҳмедов ва Баҳодиржон Раҳмоновга илмий кенгашнинг 15 июндаги қарори билан илмий ва адабий ютуқлари, қирғиз ва ўзбек халқларининг дўстлигини илмий ва адабий омиллар орқали мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссалари учун Халқаро Қувайт университетининг фаҳрий профессори унвонлари берилганини эълон қилди ва уларга тантанали равишда диплом-гувоҳномаларни топшириб, профессорлик мантияларини кийдирди.  Айтиш жоизки, ҳамюртимиз Бегижон Аҳмедов 17 китоб, жумладан, уч илмий-услубий қўлланма, 300 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолаларнинг муаллифидир. Китоблари жаҳоннинг ўндан ортиқ тилларига таржима қилинган, 2022 йили Бобур нлмидаги Андижон университетининг фаҳрий профессори унвони  билан  тақдирланган.  “Сайёҳ” асари Қирғизистонда расман “2020 йилнинг энг яхши китоби” деб эътироф этилган.

Анжуманда Қирғизистон ва Ўзбекистонлик таниқли ёзувчилар, олимлар, шоирлар, дипломатлар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Мирзоҳидов Хуршид Мирсобирович, маданият, спорт, туризм, маълумот ва ёшлар ишлари бўйича министрнинг биринчи ўринбосари Кайрат Иманалиев, ҚР ёзувчилар миллий уюшмасининг раиси Нурланбек Қалибековлар ҳам иштирок этиб, қутлов сўзларини сўзладилар.

«Альянс-Пресс» ахборот агентлиги юртдошимиз, ёзувчи Бегижон Ахмедовга  илмий ва адабий ютуқлари, қирғиз ва ўзбек халқларининг дўстлигини илмий ва адабий омиллар орқали мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссалари учун Халқаро Қувайт университетининг фаҳрий профессори унвони берилгани билан қутлайди. Янги зафарларингиз муборак бўлсин!
 
Бўлим мақолалари
25.03.2025
18.03.2025 4 апрел куни Тошкентда Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
ОШ. 18 Март Куни Alliance-Press. 4 апрел куни Тошкентнинг "карвонсарой" кўргазма залида таниқли Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
27.02.2025
12.02.2025 Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
12.02.2025 Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
10.02.2025 Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди
ЎШ. 10 феврал – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Халқаро “Ватандошлар” фонди ва Қирғизистон Республикасининг Ўзбек миллий-маданий маркази ташаббуси билан амалга оширилди.
08.02.2025 НАВОИЙГА ЕТМОҚ БАХТИ
Буюк бобокалонимиз Амир Низомиддин Алишер Навоий ҳазратларининг бетимсол ижоди ул мўътабар зот ўзлари таърифлаганидек, дунё мамлакатларини забт этган чинакам умумбашарий ижодиётдир. Ґазрат бобомизнинг бой адабий мероси — юксак инсонпарварлик ғоялари, эзгулик ва дўстлик, бағрикенглик ва меҳр-мурувват сингари мангу мавзуларни тараннум қилиши билан оламшумул аҳамиятга молик. Девон ва достонлари вақт ҳамда макон танламайди, жуғрофий-чегаравий сарҳадларга бўйсунмайди.
28.01.2025 Диққат! “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади
ТОШКЕНТ. 28 январ – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади.
16.01.2025
13.12.2024