02.10.2024 19:27 Иброҳим Янгибоев Ўш 775

Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди

ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.



Қурилтой воситасида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий маркази нафақат шахарлик ўшликларни балким яқин кунлар орасида Ўш шаҳрига маъмурий ҳудудий ислохатлар натижасида қўшилган Тўлайкен, Қизилқишлоқ, Наримон ва Шарқ қишлоқ округларининг қўшилган аҳолисини ўз жамосига бириктирди.

Юсуф  Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий маркази Қурилтойига юқорида кўрсатилган аҳоли пунктларидан ва шахарнинг  Жибек-Жолу (Амир Темур), Олимбек додҳоҳ (Турон), Сулаймонтоғ, Қурвонжон додҳоҳ, Манас Ота, Керма-Тоо муниципаль –ҳудудий бошқарувига қарашли жойларда истиқомат қилаётган ўзбеклар вакиллари қатнашдилар. Умумий ҳисоб билан жой-жойларда сайланган 110 делегатдан Қурултой иш кунига белгиланиб қолгани сабаб, 64 киши қатнашишга муваффақ бўлди. Қурилтой  иш жараёнида  ЎзМММнинг Раиси ва унинг ўринбосарларини, тафтиш комиссияси, Бошқарув ҳайати ва Оқсақоллар Кенгаши таркибини сайлаб олди.



Қурултой аҳли бир овоздан Маҳмуджон Қозоқбоевни Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг Раиси, Дониёрбек Нурматовни Раиснинг биринчи ўринбосари, Соҳибахон Шокировани Аёллар ва Ёшлар бўйича Раис ўринбосари ва Дилмурод Раҳмоновни Ўш шаҳрининг янги қўшилган ҳудудларидан  Раис ўринбосари этиб тайинлади.

Мажлис жараёнида Юсуф  Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг таъсисчиларидан бири Равшанбек Ботиров Қурултой аҳли номидан жорий йил бошида мазкур марказнинг таъсисчилари Раиси, Давлат ва жамоат арбоби, Иккинчи даражали Давлат маслахатчиси Бўрибой Жўраевни Ўш вилояти фаҳрий фуқароси деб тан олингани муносабати билан қизғин табриклаб зарбоф тўн ва қолпоқ  кийдирди.



Шунингдек Бўрибой  Жўраев мазкур йиғилишни бирлашув Қурултойи деб аталишига, шу кунларда айни миллий маданий марказ таркибига узоқ йиллар давомида таниқли сиёсатчи, кўп бора парламент депутати бўлган, жамоатчи арбоб Давронбек Собиров етакчилик қилган Ўш вилояти Ўзбеклар Жамияти  ассоцияланган аъзо сифатида кириши масаласи ҳал этилгани сабаб бўлганини эътироф этди. Айни чоғда эса Бўрибойхожи Жўраев Ўш шаҳри Ўзбеклар миллий-маданий марказининг Оқсоқоллар Кенгашини ўн йилдан зиёд бошқариб келгани сабаб, ҳозирда эса саломатчилиги тиклаш мақсадида истефога чиққани эътироф этди.

Қурултой  якунида Қирғизистон Республикасининг  ЎзМММнинг энг кекса аъзоларидан бири, жамоат арбоби, Қирғизистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Aрофатхожи она  Алимжанова Юсуф Боласоғуний  номидаги Ўш шаҳар ўзбек Миллий Маданият марказининг янги сайланган раҳбариятига Қирғизистон равнақи йўлида куч-қувватларини аямай хизматга чақириб, қирғиз ва ўзбек халқлари дўстлигига равнақ тилаб дуо қилди.




 
Бўлим мақолалари
25.03.2025
18.03.2025 4 апрел куни Тошкентда Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
ОШ. 18 Март Куни Alliance-Press. 4 апрел куни Тошкентнинг "карвонсарой" кўргазма залида таниқли Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
27.02.2025
12.02.2025 Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
12.02.2025 Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
10.02.2025 Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди
ЎШ. 10 феврал – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Халқаро “Ватандошлар” фонди ва Қирғизистон Республикасининг Ўзбек миллий-маданий маркази ташаббуси билан амалга оширилди.
08.02.2025 НАВОИЙГА ЕТМОҚ БАХТИ
Буюк бобокалонимиз Амир Низомиддин Алишер Навоий ҳазратларининг бетимсол ижоди ул мўътабар зот ўзлари таърифлаганидек, дунё мамлакатларини забт этган чинакам умумбашарий ижодиётдир. Ґазрат бобомизнинг бой адабий мероси — юксак инсонпарварлик ғоялари, эзгулик ва дўстлик, бағрикенглик ва меҳр-мурувват сингари мангу мавзуларни тараннум қилиши билан оламшумул аҳамиятга молик. Девон ва достонлари вақт ҳамда макон танламайди, жуғрофий-чегаравий сарҳадларга бўйсунмайди.
28.01.2025 Диққат! “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади
ТОШКЕНТ. 28 январ – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади.
16.01.2025
13.12.2024