10.11.2015 11:37 2573

Театр

 Абдуқаҳҳор акани  Аравон тумани ўзбек миллий-маданий маркази етакчиси сифатида ишлаган пайтидан билар эдик. У киши ниҳояти одил эди. Тўғри сўз, кўп ўқиган киши эдилар. Атрофидагиларга чиройли муомила бўларди.  У инсон билан марказнинг ишлари бўйича ва хусусан ЎМММнинг босма органи “Мезон” газетасининг Аравон туманидаги тарқатилиши борасида бир неча бор бамаслаҳат иш қилганмиз

                                                                         Ажойиб инсон эди
 Абдуқаҳҳор акани  Аравон тумани ўзбек миллий-маданий маркази етакчиси сифатида ишлаган пайтидан билар эдик. У киши ниҳояти одил эди. Тўғри сўз, кўп ўқиган киши эдилар. Атрофидагиларга чиройли муомила бўларди.  У инсон билан марказнинг ишлари бўйича ва хусусан ЎМММнинг босма органи “Мезон” газетасининг Аравон туманидаги тарқатилиши борасида бир неча бор бамаслаҳат иш қилганмиз. Бир марта ёшлигимга бориб шу марказнинг бир хилги ишларини қаттиқ танқид қилиб қўйдим-да, сўнг Абдуқаҳҳор акамга юзланиб, “Мен қизишиб шунча гапларни айтдим, яна раҳбарият билиб қолса-я ”-дедим. Шунда у киши менга “Нималар деяпсиз Маҳмуджон, мен ахир военный одамман-а!” – дегандилар. Жуда содда, соф дил эдиларда.
Абдуқаҳҳор  Манноновнинг  босиб ўтган шонли йилларидан ўқувчиларни воқиф айлаш учун, драматург Мирзабек Тўйбоевнинг қуйидаги очеркни ҳавола қиламиз.
Сермаҳсул ижодкор
    Абдуқаҳҳор Маннонов 1931 йил Ўш вилоятининг Аравон қишлоғида туғилган. Отаси деҳқон, онаси чевар бўлган эди. У мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ ижодини шеър ёзишдан бошлади. Унинг шеърлари маҳаллий ва марказий рўзнома ва ойномаларда чоп этила бошлади. “Совет Ўзбекистони”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Муштум”, “Қирғизистон ҳақиқати”, “Ленин йўли”, “Ўш садоси” рўзномаларида эълон килинди. Унинг “Қирғизистон аялдари” журналида, Қирғизистон рўзномаларида қатор очерклари, фелъетонлари босилди. Қирғиз тилида “Давр билан ҳамнафас”, “С.М.Киров номли драма театри 60 ёшда” китоблари чоп этилди.
У Ўш давлат ўқитувчилар институти, Амур области Завитинск зенит артиллерия ҳарбий билим юртини,Фарғона давлат педагогика институтини, КПСС ҳузуридаги Тошкент Олий партия мактабини муваффақияли тамомлаган. Ана шу ўқиб юрган пайтларида ҳам ижод килган. А.Маннонов, А.Навоий номли ўрта мактаб директори, халқ маорифи катта инспектори лавозимларида ҳормай-толмай меҳнат қилди.
1958 йилдан то 1991 йилигача “Қирғизистон ҳақиқати”, “Ленин йўли” рўзномаларида бўлим мудири, мухбир,таржимон бўлиб ишлади.Бу рўзнома саҳифасида қатор очерк, фельетон, лавҳа, репортаж ва публицистик мақолалари тез-тез ёритилиб борилди. Шунингдек драматик асарларидан кўринишлар чоп этилди.
 
Абдуқаҳҳор Маннонов ўзининг драматик асарлари билан 60-йилларда танила бошланди. Дастлаб “Чуви чиқди” бир пардали комедияси Тошкент ёшлар театрида саҳналаштирилди. Унинг “Ҳaётнинг бошланиши” мусиқали комедияси С. М. Киров номни Ўш ўзбек мусиқали драма театрида намойиш қилинди (Асарни режиссер Жора Маҳмудов саҳналаштирган). Комедиянинг асосий ғояси олийгоҳларни тамомлаган ёшлар ўзларининг касблари бўйича ишламасдан шаҳарларда газли сув сотиш ва чайқовчилик билан банд бўлган енгил ҳаёт кечираётганларни аччиқ кулгу остида танқид қилинади. Бу спектакль Андижон ва Фарғона театрларида ҳам намойиш қилинган.
 
Катта талант эгаси қарийб  ўттиз йилдан кўпроқ  марказий ва вилоят  рўзномаларида тинмай ишлади. У  ўзининг  очерк ва фельетонлари мазмунли мақолалари билан элга танилди.Журналистик  касб оғир бўлишига қарамай, бўш вақтларини бекорга ўтказмади. У драматик асарлар ёзишни давом эттирди. “Қайнона панд еди”, “ Тергов давом этади”, “Дилбар”, “Касални яширсанг...”, “Сабоқ”, “Ғордаги хазина”, “Океан сирлари” драмалари З.Бобур номли Ўш театрида, Олмаота уйғур театрида саҳналаштирилди ва намойиш этилди.
    А.Маннонов кейинги йилларда драматургия соҳасида самарали меҳнат қилди. Унинг “Саодат”, “Арвоҳнома”, “Алвидо, муҳаббат”, “Алданган бўри”, “Хонавайрон бўлдим” сингари спектакллари  маҳаллий матбуот саҳифаларида чоп этилди. Айниқса “Эрта ўчган юлдуз”(Мирзабек Тўйбоев билан ҳамкорликда ёзилган) драмаси Қирғизистон драматургиясида салмоқли ўрин эгаллади. Ҳозир бу спектакл Ўш қирғиз драма театрида, Бишкекдаги Қирғизистон Академик драма театрларида номойиш қилинаётир. Асосан бу спектакл Ўш обкоми биринчи котиби ва Қирғизистон ССР министрлар Совети раиси бўлиб ишлаган ва уни Чўлпонотада ваҳшийларча ўлдириб юборилган Султон Ибраимовнинг ҳаёти ва ўлими акс эттирилади.Драмада мансаб учун ҳатто одам ўлдириш ғояси қораланади.
  1996 йилда Аравон туманининг 60 йиллиги кенг нишонланди. А. Маннонов бу туманга бағишланган “Қутлуғ йўл” тарихий очерк китобини ёзди. Асар аравонликлар учун тарихий хужжат бўлиб қолди. У таржимон сифатида ҳам катта обрўга эга. А. Сафроновнинг “Пазанда куёвга чиқди”, М. Тўйбоевнинг  “Қутлуғ йўл”, арман ёзувчиси Бэснинг “Фронт” драмалари таржималари А. Манноновнинг қаламига мансубдир.
Шуни айтиш керакки , Абдуқаҳҳор Маннонов кўп изланишлар ва самарали  меҳнати туфайли ҳамқишлоғи академик, геология-минералогия фанлари доктори Ҳабиб Абдуллаевнинг ҳаёти ва ижодини тўлақонли акс эттирувчи “Замин авлиёси” драмасини Чимён санаториясида ёзиб тугатди. Бу спектакллар З Бобур драма театри ва Тошкент “Ҳамза” театрига саҳналаштириш учун берилган.
  Талантли драматург ҳар қандай шароитда ҳам ижод қилишни тўхтатмади. У Қирғизистоннинг забардаст оқини Мидин Алибоевнинг хаёти ва ижодини баён этувчи “Мидин” комедиясини, қуруқ туҳматчиларни фош этувчи “Туҳмат – тошни ёрар” драмаси устида ишлади. У қирғиз драматургларидан Тўқтаболот Абдумоминов, Мидин Алибоев, Шабданбай Абдирахмонов, Мирза Гапаров, Суурунбай Жусуев, Жўлўн Мамитов, Таш Мияшев, Эрнис Турсунов, Ясир Шиваза, Рамис Рисқулов, Жалил Содиқов, Бексултон Жакиев, Ташим Байжиев, Абас Сиримбетов, ўз бек адиблари Комил Яшин, Миртемир,  Эркин Воҳитов, Мирзаколон Исмоилий,Машраб Бобоев, Ҳайдар Муҳаммад,Ўткир Рашид, Абдуқаҳҳор Иброҳимов, Турғун Пўлат, Ҳамид Нурий, Шавкат Раҳмон, Турсунбой Адашбоев, Ҳолдоржон Қурбонов, Усмон Темур ва бошқалар билан тиғиз ижодий мулоқатда бўлган.
   А. Маннонов СССР Журналистлар союзи ва Қирғизистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Шу билан бирга  Аравон тумани ўзбек миллий-маданий маркази раиси ва Қирғизистон Компартияси Аравон райкоми биринчи котиби бўлиб фаолият кўрсатди.
 
Мирзабек Тўйбоев
Қирғизистон Республикаси ёзувчилар уюшмасининг драматургия ассоциацияси президенти, драматург
 
P.S. 2015 йилнинг 4 октябрида бўлиб ўтган ҚР парламентига бўлиб ўтган сайловларда журналист ва драматург А.Манноновнинг ўғли Илҳомжон СДПК партиясинг сафида Аравон тумани элининг 17 минг овозига эга бўлиб депутатлик мандатига эришди. Шу хурсандчилик асносида биз Абдуқаҳҳор аканинг қаламдош дўстлари Илҳомжон Манноновнинг ҳалқ ишончига сазовор бўлганлиги билан чин юракдан муборакбод этамиз.
 
Бўлим мақолалари
29.03.2024
04.03.2024
26.01.2024 “МАМЛАКАТ УСТУНИ, ДАВЛАТ ТАЯНЧИ”
“...(Алишернинг) унвонларини бундай деб ёзар эдилар: “Ҳидоят соҳиби, шараф ва ҳурматнинг олий нуқтаси, дин ва давлат арбобларининг сараси, юрт ва миллат пешволарининг қуввати, хайрли ишларнинг ташаббускори, хайру эҳсон муассасаларига равнақ берувчи, салтанат устуни, подшоҳларни қўлидан етакловчи, султон давлатининг умиди ва ишончи, султоннинг яқин дўсти, ҳақиқат ва дин низоми Амир Алишер”. (Хондамирнинг “Равзат ус-сафо” асаридан).
21.11.2023
28.10.2023 Ўзини иймонли санаб, бошқани уялтирмоқчи бўлган “афғончи” чаламуллага
Илгари хабар берганимиздай, 16–20 октябрь кунлари Самарқанддаги «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтди...
14.08.2023
27.07.2022
27.07.2022 VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг маданий меросни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар
«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари Регистон майдонида якунловчи Декларацияни қабул қилдилар.
27.07.2022 VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг маданий меросни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар
«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари Регистон майдонида якунловчи Декларацияни қабул қилдилар.
26.07.2022 VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг маданий меросни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар
«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари Регистон майдонида якунловчи Декларацияни қабул қилдилар.