09.12.2015 22:16 3120

Мандат мажораларидан

БСКнинг 7 декабридаги қарорига кўра, Жирғалбек Саматов Жогорку Кенгаш депутати деб тан олинди

7 декабр куни БСК ўзининг мажлисида «Республика - Ата-Журт» партиясидан Жогорку Кенгашга номзод бўлган Жирғалбек Саматовга депутатлик мандатини топширишни лозим кўрди. Бундан аввалроқ эса Бош сайловкўм Ж.Самаковда Россия фуқаролиги борлиги важидан уни мандатсиз қолдирганди. Лекин Ж.Саматов бўш келгани йўқ,албатта. У БСКни Олий суд хукмига топширди. 5 ноябр куни Олий суд Ж.Саматовни Россия фуқароси эмас деб топди. Бироқ БСК Олий суд хукмини ижро этмай, ишни пайсалга сола бошлади. Шу сабабдан Ж.Саматов Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман судига арз қилди. Биринчи май суди БСКнинг харакатсизлигини ноқонуний ҳисоблаган ҳолда, Ж. Саматов ишини 3 кун оралиғида кўриб чиқиши шарт деб қарор қабул қилди.
Бироқ БСК ҳам анойилардан эмас экан. Бу масалани охирги белгиланган кунга қадар чўзиб, ўз мажлисини бошлашга қадар илгариги давосида туриб берди.
«Бизларга Россия ФМСдан гербли муҳри босилган, унинг РФ фуқароси эмас деб ёзилган оргинал қоғоздаги ҳужжати бўлмас экан,  Ж.Саматовга Жогорку Кенгаш депутати мандатини бераолмаймиз» - деган эди Бош сайловкўм аъзоси Рашид Бекбасаров.
Бироқ БСКнинг 7 декабридаги қарорига кўра, Жирғалбек Саматов  Жогорку Кенгаш депутати деб тан олиниб, унинг ўрнида парламентда ўтирган Болотбек Ибраимжановнинг ваколатлари тўхтатилди.
 
Бўлим мақолалари
18.11.2024
16.11.2024
14.11.2024
09.11.2024
07.11.2024 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
01.11.2024
28.10.2024
27.10.2024
18.10.2024
14.10.2024 Ўзбекистонда парламент сайловлари демократик стандартларга мос равишда ўтказилади
ТОШКЕНТ.14 октябр – Альянс-Пресс. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.