25.08.2020 17:38 Бишкек 1589
БИШКЕК.25 август – Альянс-Пресс. Қирғизистон Республикаси Бош сайлов қўмитаси ўзининг бугунги ишчи йиғилишида «Кыргызстан» партиясининг ҳужжатларини қайтариш хақида қарор қабул қилди. Бу хақида Қирғизистон Республикасининг БСК си матбуот котибияти маълум қилди.
Қирғизистон Республикаси Бош сайлов қўмитасининг Ишчи гуруҳининг кенгайтирилган мажлиси «Кыргызстан» партияси Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 61 моддаси «Қирғизистон Республикаси Президенти ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгаши депутатларини сайловлари» хақидаги қонунда белгилангандек, сайловлар бошлангунга 40 кун қолгунича, ва охирги белгиланган куннинг (яъни жорий 2020 йилнинг 24 августининг)18:00 соатига қадар ўзининг номзодлари рўйхатларини топширмагани сабабидан Марказий сайлов қўмитасига ушбу партиянинг ҳужжатларини қайтариб беришни тавсия қилди.
«Кыргызстан» партиясининг Қирғизистон Парламенти депутатлигига сайловларида иштирок эта олмаслиги бир гуруҳ сиёсатчиларнинг олдиндан тузган режаларини барбод бўлишига сабаб бўлди.
Негаки сиёсатшунос - таҳлилчиларнинг кўпчилик қисми «Биримдик» билан «хукумат томонидан розилик олган» партиялар сафига «Мекеним Кыргызстан » билан «Кыргызстан» сиёсий партияларини ҳам қўшиб келишаётган эди. Агарким Марказий сайлов қўмитаси рўйхатидан ўтган ўндан зиёд партиялар орасидан беш ёки олти партия парламентдан жой олган тақдирда ҳам юқоридаги «Биримдик» ,«Мекеним Кыргызстан » ва «Кыргызстан» партиялари бирикиб коалиция тузиши ҳам мумкин эди.
«Кыргызстан» партиясининг сайловларда иштирок этмаслиги, бу «кучли учлик» деб тан олинган партиялардан кейинги «Бир Бол», «Ата - Мекен», «Республика», «Бутун Кыргызстан», «Реформа», «Чон Казат» партияларининг имкониятларини кучайтириб қўйди.
Демакки, кейинги олти партия ичидан Қирғизистон Жогорку Кенгашида мамлакатнинг шимоли ва жанубида тенг қамровли ячейкалари мавжуд бўлган «Бир Бол» ва «Ата - Мекен» партиялари жой олишлари мумкин бўлиб қолди…
Бўлим мақолалари