21.08.2015 20:52 3832

Ата Макенда ўзбеклар бор, бироқ

“Альянс-Пресс” ахборот агентлигига аниқ бўлишича , Ата Макен партияси Марказ сайлов қўмитасига берган номзодлар рўйхатида 10 та ўзбек миллатига мансуб Қирғизистон фуқароси бор. Бироқ улардан биринчи бўлиб рўйхатдан ўтган Салоҳиддин Жамолов ушбу нуфузли партиянинг 100чи ўринида. Ундан кейинги ўзбек номзоди 152 ўрин, қолганлари янада қуйида қолган. Эслатиб ўтамиз Ата Макен партиясининг лидери ўзи ёзган Конституцияга мувофиқ Парламентда фақат 120 ўрин бор. Шунингдек ойдек равшанки ҳеч бир партия триумфал ғалабага эга бўлган ҳолда ҳам 60дан ошиқ ўрин эгаллай олмайди. Бу ҳолда Ата Макен партиясидан 100% киши парламентга кирсада, унда ўзбеклардан бирор номзод бўлмаслиги аниқ бўлиб қолди. Биз албатта келгусида Ата Макен партияси рўйхатидаги 157, 160, 174 ўринларда “пешқадамликни” қўлдан бермай келаётган этник ўзбеклар билан алоқа боғлаб, улар қандай сабаб-важларга кўра ютқизиғи аниқ позицияларни эгаллаб олганликлари хақида сўраб билишга харакат қиламиз. Бироқ ёдда тутмоқ жоизки, қонунга кўра ҳар бир партия  ўз таркибига бошқа титул эмас халқларнинг маълум қисмини  киритиши шарт.
Бўлим мақолалари
18.11.2024
16.11.2024
14.11.2024
09.11.2024
07.11.2024 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
01.11.2024
28.10.2024
27.10.2024
18.10.2024
14.10.2024 Ўзбекистонда парламент сайловлари демократик стандартларга мос равишда ўтказилади
ТОШКЕНТ.14 октябр – Альянс-Пресс. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.