12.02.2025 18:27 Ўш 85

Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда

ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар



Бугун куннинг иккинчи ярмида қўҳна ва навқирон Ўш шаҳрининг санъат шайдолари Бобур номли Академик ўзбек мусиқа-драма театри биноси ёнида  Ўзбекистон миллий театрининг бир гуруҳ етакчи артистларини кутиб олдилар.

Карнай саслари ва кўп сонли муҳлисларининг олқишлари остида Бобур театри биносига  бир-бир босиб Ўзбекистон театри ва киноси усталари Ўзбекистон,Тожикистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ёдгор Сагдиев, Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов, Ўзбекистон Халқ артисти  Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби режиссер Марат Азимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Эртоева, актерлар Шарофиддин Музропова ва Ҳамза Ҳасановлар кириб келдилар.

Ўзбекистон саҳна усталарини муқаддас Ўш заминида шунингдек Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев, Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консули Зафар Ахмедов, Қирғизистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, ёзувчи Бегижон Аҳмедовлар, Аъзамжон Абдуразақов раҳбарлигидаги Бобур театри жамоаси билан кутиб олдилар.

Шу куннинг оқшомида юқорида номлари зикр этилган ўзбекистонлик саҳна усталари ўшлик театр санъати шайдоларига ажойиб ижодий кечани тақдим этдилар.
 
Бўлим мақолалари
12.02.2025 Ўзбекистон Миллий Театри артистлари Ўшда
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
10.02.2025 Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди
ЎШ. 10 феврал – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Халқаро “Ватандошлар” фонди ва Қирғизистон Республикасининг Ўзбек миллий-маданий маркази ташаббуси билан амалга оширилди.
08.02.2025 НАВОИЙГА ЕТМОҚ БАХТИ
Буюк бобокалонимиз Амир Низомиддин Алишер Навоий ҳазратларининг бетимсол ижоди ул мўътабар зот ўзлари таърифлаганидек, дунё мамлакатларини забт этган чинакам умумбашарий ижодиётдир. Ґазрат бобомизнинг бой адабий мероси — юксак инсонпарварлик ғоялари, эзгулик ва дўстлик, бағрикенглик ва меҳр-мурувват сингари мангу мавзуларни тараннум қилиши билан оламшумул аҳамиятга молик. Девон ва достонлари вақт ҳамда макон танламайди, жуғрофий-чегаравий сарҳадларга бўйсунмайди.
28.01.2025 Диққат! “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади
ТОШКЕНТ. 28 январ – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси “Ватандошлар” жамоат фонди ғазал мулки султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий ишлар танловини эълон қилади.
16.01.2025
13.12.2024
04.12.2024
21.11.2024
19.11.2024 Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.
30.10.2024