12.11.2016 22:14 Бишкек 2963

Алоҳида олинган Бишкек шаҳридаги коммунизмнинг қурилиши

11 ноябр куни навбатдаги сайлов марафони старт олди. Боткендан Норингача маҳаллий ҳокимият сайланади. Бироқ бу сайловлар жангоҳида энг аҳамиятлиси албатта Бишкек шаҳри Кенгашига сайловлардир. Ваҳоланки, ушбу Кенгаш аҳли ўз навбатида пойтахт мэрини сайлайди.

Сайловлар партиявий тизма орқали бўлар экан, партиялар ўз сайловчиларига қандай ваъдаларни бермоқдалар? Сайловгача вақт бор экан ошириб – кўпиртиришларга йўл бериладида. Сайловчи эса ваъдаларининг ярмини бажариб берса ҳам, деб таваккал қилиб овоз бераверади. Бироқ сайловнинг бошиданоқ, сиёсатчи юзингда кўзинг борми демай, умуман бажаришнинг иложи бўлмаган ваъдаларни бериб ташласачи?  Булар бизларни аҳмоқ деб ўйламоқда шекилли деган фикр сайловчининг онгида пайдо бўлмайдими?
Бишкекда агитация ишлари бошланди дегунча чор атрофдан ўзларининг ваъдалари бир неча партиялар чиқиб келдилар. Ёш коммунистлар партиясининг ваъдасига эътибор қаратинг: Бишкекда Сталинга ҳайкал ўрнатиб берармишлар. Ота Бейитнинг ҳокини масхара қилиб, айбсиз қатағон йиллари қатл этилганлар авлодлари норозилига сабаб бўлиб, жамиятни икки бўлиб олишдан ҳам қўрқмайди булар. Бироқ қандайдир ҳайкални ўрнатиш , унчалик даражадаги қийин иш эмас. Шу важдан ҳам биз коммунистлар томорқасига тош отишдан тийиламиз.
Бироқ уларнинг рақиблари « Кыргызстан» партиясидагиларнинг берган ваъдаси ҳаммасидан ошиб тушди. Улар  шахар транспортида қатновни бекор қилиб беришар экан?! Шунингдек улар «шахар учун 500 автобус сотиб олмоқчи» эканлиги ошкор айладилар. Қизиқ транспортда юриш қайси пайтгача бекор бўларкин, бир кунми , ёки икки кун аниқ жавоб йўқ. Тўғрироғи транспорт бир кунга ҳам бепул бўлолмайди. Чунки жаҳоннинг ҳеч бир мамлакатида текин транспорт йўқлиги сабабли бу ваъдани бажаришнинг сира иложи йўқ.
Оддийгина хитой автобуси 100 минг доллар турса, «Кыргызстан» партиясига умуман 50 миллион доллар керак бўлади. Бироқ бу пулларни қайта чиқариб олишнинг иложи қолмайди. Бу автобусда қатнов бекор бўладику?! Шу билан бирга автобуслар ўз маршурутлари бўйича қатнаши учун ҳам пул талап этилади. Ҳайдовчиларнинг иш-хақлари, бензин, эҳтиёт қисмлари партиянинг қайси сирли жамғармасидан молиялаштирилади?
«Партия сотиб олади» дегани ўзи нима? Партияларга хўжалик ишларини юритиш қонун билан тақиқлангандан кейин буни буёғи ҳайр- эҳсон эканда? Ёки бу даражадаги саҳийлик бюджет ҳисобига режалаштирилмоқдами? «Кыргызстан» биргина шу автобуслар қатновини деб, шахар барча йўлларнинг, иссиқликтрассалари, кўча ёруғлаштириш ва бошқа йўналишлардаги таъмирлаш ишларини тўхтатиб қўйиши керакми?
Яна бир «Кыргызстан»нинг тофавутли сайловолди олди – қочдиси. Уларнинг тарқатган агитварақчасида, «бизнинг вакилларимиз Бишкек шаҳри Кенгашида охирги беш йилликда ишлаб келишган», дейилган. Албаттада куни кеча парламент сайловлар арафасида пайдо бўлиб қолган партия пойтахт кенгашида ишладик дебтиларми, демак «ишонамиз». Улар Штирлиц каби панада туриб ишлашган. Яъни бошқа партиялар таркибида. Негаки, «Кыргызстан» Бишкек Кенгаши ўз фракцияси бўлмаган. Балким улар жамоатчилик назарида ё «Замандаш», ёки «Ата-Мекен» партиялари таркибида турганлару, бироқ албатта «Кыргызстан»нинг маҳфий фармонларини бажариб келганлар. Бу мурожаатни ўқиб, уларга яна бир карра: Кимни аҳмоқ қилмоқчисизлар, деб айтамиз.
Бироқ сайловларнинг яна бир ўйинчиси «Онугуу-прогресс» партияси ҳам аззалида пуч ваъдалар беришда ташаббусни қўлдан бергиси келмаётир. Партиянинг лидери ўз оғзи билан шахар бюджетини қарийиб икки баробар кўтариб беришини айтиб чиқди. 8 миллиард эди, энди 16 миллиард бўларкан! Бақит Торобаевнинг мантиқи жўн ва содда.  Бишкек ўзида йиғилаётган солиқлардан республика бюджетига  улушини тўламай, барча пойтахтликларни шодумон айлайди.
Бугунги кунда Бишкек мамлакатга катта миқдорда солиқ топширади. Хўш ким ҳозирда муҳолифатга чиқиб кетган партия раҳбарига давлат даражасидаги бюджетлараро муносабатни ўзгартиришга рухсат бериб қўяркан? ҚР бюджетидаги тешик ўрни тўлмай турсаю, энг йирик донорлардан бири бўлмиш Бишкек шаҳри ўз улушини қўшмай қўйса, мамлакат абгор бўлмайдими? Б. Торобаев бу ишга ўзининг ЖК даги фракциясини ҳам жалб қилмоқчи (у парламентдаги депутатларнинг 10% ташкил этади). Фракциясимиш барчани кўндирар эмиш. Қани бу ишни удда қилсинчи? Лекин аниқроғи ҳеч кимисини бу тадбирга уриниб ҳам кўрмайди. Сиёсатчилар буни олдиндан биладилар. Умуман олганда шахар бюджетини икки баравар кўтараоладиган партияни бишкекликлар ташвиқотсиз ҳам сайлаб оларди, албатта. Зероки, «Онугуу-прогресс»  ўтган вақт орасида бу йўналишда бирон бир аҳамиятга молик иш қила олмади. Ўз вақтида бюджет тушумларини Бишкекнинг фойдасига ўтказиб турганда эди, ҳозиргидай ташвиқотга маблағ сарф этмасди ҳам! Нима ҳам дер эдик, тақдир насиб айламабдида…
Ха айтмоқчи 400 дона қишлоқ хўжалик техникаси олиб келиб, фермерларимизга улашиб бермоқчи бўлган «Онугуу-прогресс»нинг ваъдаси қайерда қолди? Буни ваъданинг тақдирини янаги парламент сайловларига етиб борсак билиб олармиз?
Айтганларимиздан бир ечим чиқарамиз. Кимки аниқ бажарилмайдиган ёки бажарилиши 100%га яқин бўлмаган ваъдаларни берса, у  хатто бармоғини  бармоғига уриб қўймайди. Ахир нима ҳам қилсин, минг харакат қилсада натижаси сароб экани аниқ. Бундай сиёсатчига нима дейиш керак? Ёлғончи бўл, инсоф билан бўл! Менинг фикримча, баланд парвоз ҳайқириқларга эмас, озгина бўлсада реал ечимга эга ваъдаларга ишонмоқ дуруст. Фақат шундаги берилган ваъдаларни ҳеч бўлмаганда ярим натижасига эришиб қолсак ажаб эмас.
 
Бўлим мақолалари
18.11.2024
16.11.2024
14.11.2024
09.11.2024
07.11.2024 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
01.11.2024
28.10.2024
27.10.2024
18.10.2024
14.10.2024 Ўзбекистонда парламент сайловлари демократик стандартларга мос равишда ўтказилади
ТОШКЕНТ.14 октябр – Альянс-Пресс. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.