19.08.2017 16:18 Бишкек 2595

Токтаойим Уметалиева Талас вилоятидаги ҳамюртлари имзоларидан умидвор

ҚР президентлигига номзод Токтаойим Уметалиева ўзини қўллови учун кичик ватани Талас вилоятида имзо йиғиш бўйича анчайин фаол иш олиб бормоқда


Уметалиева «Альянс-Пресс» агентлиги мухбирига  маълумот беришича, унинг тарафдорлари Бишкек,Чуй ва бошқа ҳудудларда керак бўлган имзоларнинг яримидан зиёдини тўплаб улгурганлар. Энди у қолган имзоларни дўстлари ва уруғ-аймоғи кўп бўлган Талас вилоятидан йиғиб олмоқчи. Ваҳоланки, одатга кўра Талас вилоятини  бошқа бир президентликка номзод Омурбек Бабановнинг отасидан қолган меросдай  тушунадилар. Бироқ Токтаойим Уметалиева республикада кўзга кўринган ҳуқуқ ҳимоячиси ва адвокат ҳамдир. Эслатиб ўтамиз, имзоларни топшириш муҳлати 25 август куни якунига етади. БСКга эса 30 минг сайловчининг имзоси топширилиши шарт.                                                                                                         
 
Бўлим мақолалари
18.11.2024
16.11.2024
14.11.2024
09.11.2024
07.11.2024 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
01.11.2024
28.10.2024
27.10.2024
18.10.2024
14.10.2024 Ўзбекистонда парламент сайловлари демократик стандартларга мос равишда ўтказилади
ТОШКЕНТ.14 октябр – Альянс-Пресс. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.