15.09.2017 16:02 Бишкек 2908

БСКнинг ишчи гуруҳи Бабановнинг ташвиқотида қонунбузилиши ҳолатларини топмади. Аризачилар таажубда

Унинг ташвиқот баннерларидан бирида унинг ўзидан ташқари ФҲ вазири Кубатбек Боронов ва ...унинг асосий рақиби Сооронбай Жээнбековнинг (фотокамерага орқа ўгирган ҳоли турган) таъсвирлари тушурилган


10 сентябр куни бошланган О.Бабановнинг ташвиқот компанияси бир қатор жанжалли воқеалар билан давом этмоқда. Унинг ташвиқот баннерларидан бирида унинг ўзидан ташқари ФҲ вазири Кубатбек Боронов ва ...унинг асосий рақиби Сооронбай Жээнбековнинг (фотокамерага орқа ўгирган ҳоли турган) тсвирлари тушурилган. Бироқ бу икки шахс ўзларини Бабановнинг ташвиқот материалларида акс эттиришлари учун маҳсус рухсат бермаганлар. Боронов каби давлат амалдорларини эса ташвиқот материалларида акс этттирилиши қонун бўйича умуман тақиқланган . Шунингдек БСКга икки бишкеклик аёлдан ариза тушган. Уларни чўққига байроқ билан кўтарилаётган гуруҳ сафида суратга олинишига мажбурлаган. Орадан шунча вақт ўтгандан кейин Бабановнинг сиёсий фикрларини ўзига сингдира олмайдиган аёллар унинг реклама материалларида ўзларини кўрганлар.
Бироқ БСКнинг ишчи гуруҳи таажубланарли ҳолда номзоднинг ташвиқотида қонунбузарликларни топмаган. Ишчи гуруҳнинг қароридан норизо бўлганларга судга мурожаат этиш тафсия этилган. Ваҳоланки, Бошсайлов қўмитаси ушбу масалани ўзининг мажлисида кўриб чиқиши керак. Бунинг учун ишчи гуруҳнинг қарорининг таъсир кучи йўқ ҳисобида. Бироқ бир нарса кишининг энсасини қотиради. Нима сабабдан Бабановга ташвиқот юргизишни ҳоҳламаган кишиларнинг тасвирлари бор ташвиқот қалқонларини унинг ўзи йиғиштириб олмаслиги керак?!
 
Бўлим мақолалари
18.11.2024
16.11.2024
14.11.2024
09.11.2024
07.11.2024 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
01.11.2024
28.10.2024
27.10.2024
18.10.2024
14.10.2024 Ўзбекистонда парламент сайловлари демократик стандартларга мос равишда ўтказилади
ТОШКЕНТ.14 октябр – Альянс-Пресс. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.