22.09.2017 19:27 Бишкек 3072

Диний арбоблар ҳам ташвиқотга киришдилар

Сентябрнинг ўрталарида Омурбек Бабанов Ўш Драма театри биноси олдида, ўз сайловчилари билан митинг ўтказди. Йиғилганлар орасида Бабанов учун халқни ташвиқот қилаётган, ўтган асрнинг 90 йилларида Қирғизистон мусулмонлари муфтийси бўлган, таниқли дин арбоби Содиқжон Камолов ҳам бор эди. Камоловни эса, Қирғизистонда ноанаънавий исломнинг энг ёрқин вакилларидан бири деб билишади (гарчи у, ўзини ваҳоббийлик оқимига мансуб деб ҳисобламаса ҳам).

Бир тоифа узун қулоқларнинг тарқатган гапларига қараганда, Омурбек Бабанов Содиққорини ўз томонига «экстремистик руҳдаги ташвиқот» юргизгани сабаб, эркинликдан маҳрум қилинган Қорасув шаҳридаги масжидларнинг бирида имом-хатиблик қилган жияни Рашодхон Камоловни, (агар у сайловда ғалаба қилса), озодликка чиқаришга ваъда берганмиш. Бироқ бундай радикалларга ишониб иш кўриш аниқ ғалабага олиб бормаслиги мумкин. Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида икки катта масжид бор. Улардан бири Камоловлар клани томонидан назорат қилинса, иккинчисига радикал оқимлар вакиллари киритилмай қўйилганига 20 йилча бўлган.
Шунингдек, ҚР Бош сайлов қўмитасига Қамчибек Ташиевнинг туғилган Барпи қишлоғидаги ўтказилган митингда, Қирғизистон уламолари кенгаши аъзоси Чубакхожи Жалилов президентликка номзод Сооронбай Жээнбековни ёқлаб чиққани бўйича ариза келиб тушган. СДПК номзоди штабидагилар Чубакхожидан бу хақда илтимос қилмаганларини айтганлар. Сооронбай Жээнбековнинг штаби аъзолари  бу тадбир яна бир президентликка номзод Қ.Ташиев томонидан ўтказилгани боис, бор саволларни унинг ўзига берилиши кераклиги айтилган.
 
Бўлим мақолалари
18.11.2024
16.11.2024
14.11.2024
09.11.2024
07.11.2024 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
01.11.2024
28.10.2024
27.10.2024
18.10.2024
14.10.2024 Ўзбекистонда парламент сайловлари демократик стандартларга мос равишда ўтказилади
ТОШКЕНТ.14 октябр – Альянс-Пресс. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.