23.09.2017 14:43 Бишкек 5911

Бабановнинг штабининг зиқналиги сабаб, номзоди устидан судга ариза тушди

«Альянс-пресс» Агентлиги бишкеклик икки аёлнинг суратларини, уларнинг рухсатисиз Омурбек Бабанов ўз реклама баннерларида ишлатгани ва бунинг учун хақ тўламагани хақида хабар қилган эди

Бу борада Бош сайлов қўмитаси ҳеч қандай қарор чиқармай, аёлларга  судга мурожаат қилишларини тавсия қилганди. Бу ишдан хабардор бўлганлар, ўзини миллионер - олигарх деб ҳисоблайдиган Бабанов, ўз бурдини кетказмаган ҳолда, аёллардан чиройли узр сўраб, уларга компенцасия тўлаб берса керак, деб ўйлаган бўлсалар керак. Бироқ жабрланган аёлларнинг гаплари бўйича, уларга номзоднинг ўзи эмас, Жогорку Кенгашдаги «Республика»  фракцияси депутати Аида Исмаилова қўнғироқ қилиб, ҳеч қандай компенсация тўланмаслиги, бироқ улар Бабановнинг компаниясига ташвиқот қилиб берсалар хақ тўлаб беришларини айтган.
«Альянс-пресс»га жабрланганларнинг ўзлари айтганларича, улар ушбу номзодни олижаноблик қилмагани боис, бу тариқа компаниясига ишлаб бермоқчи эмаслар. Шунинг учун улар янги ҳафта бошида БСК тавсиясига кўра, Бабанов устидан судга мурожаат қилмоқчилар.   
 
Бўлим мақолалари
18.11.2024
16.11.2024
14.11.2024
09.11.2024
07.11.2024 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
01.11.2024
28.10.2024
27.10.2024
18.10.2024
14.10.2024 Ўзбекистонда парламент сайловлари демократик стандартларга мос равишда ўтказилади
ТОШКЕНТ.14 октябр – Альянс-Пресс. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.