27.09.2017 18:27 Бишкек 3106

Борис Воробьев Омурбек Бабановга “ҳисоб” очмоқчи

Бугун Бишкекда собиқ Жогорку Кенгаш депутати ва тадбиркор Борис Воробьевнинг матбуот-конференцияси бўлиб ўтди

Унда Воробьев Омурбек Бабановни Военно-Антоновкадаги автомобил бозорини ноқонуний равишда эгаллаб турганини баён қилди. Шунингдек у автобозорни бир ҳафталик муддатда қайтариб беришини Бабановдан талаб қилган. Акс ҳолатда Воробьев унинг устидан судга мурожаат этмоқчи. Тадбиркорнинг эътирофича, автобозорни ўзи ташкил қилган. Бироқ у Акаев даврида рейдерлар томонидан таланган ва турмага ташланган. Акаев тахтдан қулатилгандан кейин Максим Бакиев яна турма билан қўрқитиб, унга “уч чаноқ” қилиб юришни тайинлаган. Шундан кейин автобозор Омурбек Бабановнинг фирмасига ўтказилган. Воробьевнинг айтишича, унинг қўлида автобозорга тегишли ер ва бошқа объектларга эгалик қилиши бўйича барча ҳуқуқий ҳужжатлари бор. Матбуот-конференциясида Воробьев шу ҳужжатларни ишга солишини таъкидлади.
“Президентликка номзод одамнинг репутацияси ҳам тоза бўлиши керак. Бабанов бозоримни қайтариб берсин”- дейди Воробьев “Альянс-пресс”га интервью берар экан. Унинг сўзларига қараганда, Омурбек Бабанов ҳозирча бу гапларга, қарши бирор нарса демаган.
 
Бўлим мақолалари
18.11.2024
16.11.2024
14.11.2024
09.11.2024
07.11.2024 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
01.11.2024
28.10.2024
27.10.2024
18.10.2024
14.10.2024 Ўзбекистонда парламент сайловлари демократик стандартларга мос равишда ўтказилади
ТОШКЕНТ.14 октябр – Альянс-Пресс. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.