07.10.2017 18:13 Бишкек 3166

Бабановга БСК навбатдаги ёзма огоҳлантиришни берди

Марказий сайлов ва референдум бўйича комиссиясидаги Бабановнинг тарафдорларининг қаршилигига қарамай, БСК унга ташвиқот қойидаларини бузганлиги учун иккинчи ёзма огоҳлантиришни бердилар

БСК  Ўш шаҳридаги 13 сентябр куни  Омурбек Бабановнинг сайловолди митингида, жанубий ҳудудда таниқли бўлган дин арбоби Содиқжон Камоловнинг чиқиши борасидаги масалани кўриб чиқди. Бабановнинг юристлари бу митингни Бабанов эмас, Торобаев уюштирди деб БСКни адаштиришга харакат қилдилар. Бироқ БСКнинг иҳтиёрига Бабановнинг штаби бошлиғи Руслан Казакбаевнинг Ўш шахар мэрига, Бабановнинг митинги учун жой ажратиб бериши борасидаги хатлари, исботий ҳужжатлар сифатида топширилган эди. Юристларнинг бу мудофа чизиғи барбод бўлгандан сўнг, улар Камолов дин хизматчиси  эмаслигини  эътироф эта бошладилар. Бироқ бу орада Қирғизистон Мусулмонлари диний бошқамасининг 2005 йилдаги Содиқжон Камоловнинг Қорасувдаги мадрасанинг директори этиб тайинланганлиги хақидаги справкага ҳам БСКга топширилади. Шундай аснода БСК Бабановга иккинчи ёзма огоҳлантирилиш беришга мажбур бўлди.
Қонун бўйича, номзод «бир неча қойидабузарлиги» учун президентлик учун пойгадан олиб ташланиши мумкин. Энди эса, ўзининг рейтинги хақидаги маълумотни чоп этган газетани ва ўша ижтимоий сўровномаларни тайёрлаган агентликни номларини ва бошқа қонун талаб этган маълумотларни кўрсатмагани боис, БСКга Бабанов устидан яна бир навбатдаги ариза келиб тушган.
 
Бўлим мақолалари
18.11.2024
16.11.2024
14.11.2024
09.11.2024
07.11.2024 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
01.11.2024
28.10.2024
27.10.2024
18.10.2024
14.10.2024 Ўзбекистонда парламент сайловлари демократик стандартларга мос равишда ўтказилади
ТОШКЕНТ.14 октябр – Альянс-Пресс. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.